Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Бу ҳақда «Хабар» нашри хабар бермоқда.
Молиявий кўмак Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини муваффақиятли юритиш имконини бериши баробарида, янги иш жойлари яратишга асос бўлади.
Жаҳон банки раисининг муовини Кирилл Мюллернинг таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан тарихий бурилиш палласида. Ажратилган кредит муҳим ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш имконини беради.
«Ажратилган кредит Ўзбекистонда хусусий секторга сармоя киритишда қўл келади», – деган Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақаси бўйича директори Лилия Бурунчук.
Жаҳон банки Ўзбекистонда деҳқончилик, энергия, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, тоза сув каби жами 2,8 миллиард доллар қийматидаги 17 та лойиҳани молиялаштираяпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди