22:37 / 04.07.2018
4 549

Валюта айирбошлашнинг янги тартиблари белгиланди

Валюта айирбошлашнинг янги тартиблари белгиланди
Марказий банк Бошқаруви қарори билан тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишнинг янги тартиби тасдиқланди, деб хабар берди Norma.

Биринчидан
, жисмоний шахслар халқаро тўлов карталаридаги (кейинги ўринларда ХТК) маблағларни валюта айирбошлаш шохобчасидаги тўлов терминаллари, чакана амалиётлар кассалари, автоматлаштирилган банк шохобчаси ёки банкоматлар орқали нақд шаклда ечиб олишлари мумкин. Бунда жисмоний шахсга нақд маблағлар билан бирга тегишли тўлов ҳужжатлари берилади.

Бундан ташқари, автоматлаштирилган банк шохобчасида нақд хорижий валютани миллий валютага айирбошлаш, шунингдек бошқа чакана тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Иккинчидан, валюта айирбошлаш шохобчалари энди ХТКдаги маблағларни нақдлаштириш билан бир қаторда божхона чегарасида божхона тўловлари ва йиғимларини қабул қиладиган бўлишди.

Учинчидан, банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш махсус дастури жорий қилинади. Резидент жисмоний шахслар масофадан туриб махсус дастурдан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, ХТКдан пул маблағларини муддатли депозитларга ўтказиш операцияларини амалга оширишлари мумкин бўлади. Бунинг учун дастурни компьютер, планшет, уяли телефон ёки бошқа тегишли қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ундан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ офертани қабул қилиш лозим.

Бунда онлайн-режимда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун махсус дастуридан фойдаланиладиган тижорат банкида жисмоний шахс номига банк картаси ва ХТК очилган бўлиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Валюта айирбошлашнинг янги тартиблари белгиланди