13:13 / 14.07.2018
3 950

Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар тақдим этди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар тақдим этди
Фото: Молия вазирлиги
Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни самарали давом эттириш учун 500 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонларнинг учрашуви Ўзбекистондаги бошланган ислоҳотларни самарали ўтказиш мақсадида 500 миллион долларни ажратиш тўғрисидаги келишувни имзолашдан бошланди.

Мюллер хоним учрашув давомида иккитомонлама муносабатлар иқтисодиётнинг барча жабҳаларида, хусусан қишлоқ хўжалиги, солиқ ислоҳотлари ва Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигига интилишида, илгарилаб бораётганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, Жаҳон банки мутахассислари жорий йилнинг август ойи биринчи ўн кунлигида Ўзбекистонда солиқ ислоҳотларни самарали давом эттириш ҳамда янги таҳрирдаги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, банк вакиллари пенсия ислоҳотларининг асосий йўналишларини белгилашда ҳам техник ёрдам кўрсатиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар тақдим этди