Мамлакатимиздаги “Ипак йўли” банки Ислом тараққиёт банки шўъбаси бўлган Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси(ICD) билан ҳамкорликда мамлакатимизда илк бор ислом банкинги хизматларини кўрсатишни йўлга қўймоқчи.
Бу ҳақда молия муассасаси хабар берди. Юртимиздаги банк раҳбарияти ICD делегацияси билан Ўзбекистонда биринчи бўлиб “ислом дарчаси”ни яратиш бўйича музокаралар олиб борди.
Маълумот учун, “ислом дарчаси” Жануби-шарқий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида кенг қўлланиб келинадиган молиялаштириш принципларига мос келадиган ислом банкинги хизматларининг муқобил кўринишидир. Ислом банкинги соҳасида молиявий хизматларнинг ўзига хослиги шундаки, бунда фоизга қарз бериш, юқори хатарли операциялар ва ноаниқ битимлар имзоланиши рад этилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрель ойида Ўзбекистон ва ICD билан юртимиздаги тижорат банклари базасида “ислом дарчаси” яратиш бўйича пилот лойиҳани амалга оширишга келишиб олганди. Май ойида эса Ўзбекистон Ислом тараққиёт банкини, шунингдек, ислом банкинги инфратузилмасини ташкил этишга оид давлатимиз раҳбари қарори лойиҳаси эълон қилинганди.
“Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банкига 1990 йилда асос солинган бўлиб, республикамиздаги энг йирик 10 та банкдан бири ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди