Марказий банк томонидан ўтказилган сўровда иштирок этганларнинг аксарияти сентябрь ойининг охирига қадар Ўзбекистонда доллар курси 7600-7800 сўм даражасида бўлишига ишонмоқда. Бу Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари» ҳисоботида айтилади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Январь-июнь ойларида ўтказилган сўровда 750та жисмоний ва 300та юридик шахс қатнашди.
Сўров натижаларига кўра, «7600-7800 сўм» вариантини энг кўп жисмоний шахслар (30 фоиз) ва юридик шахслар (40 фоиз) танлаган. Бироз камроқ респондентлар «7800 - 8000 сўм» вариантини танлади - мос равишда уларнинг сони 29% ва 38% бўлди.
Доллар курси 8000 сўмдан ортиқ бўлишини жисмоний шахсларнинг 15% ва юридик шахсларнинг 10%и тахмин қилмоқда.
Тўртинчи чоракнинг охирига келиб (декабрь ойи охири), доллар курси бўйича кутилмалар бир-бирига ўхшаш бўлди - жисмоний шахсларнинг 29 фоизи ва юридик шахсларнинг 32 фоизи йил охирида доллар 7,6 минг сўмдан паст бўлишига ишонмоқда. Бу энг юқори кўрсаткичдир.
Сўралганларнинг бироз камроғи «7600 - 7800 сўм» вариантини танлади - мос равишда 23% ва 31%.
Сентябрь ойидагидек бўлгани каби, йил охирига бориб, доллар 8000 сўмдан юқори кўрсаткичга эга бўлишига унчалик ишонишмаяпти - жисмоний шахсларнинг атиги 19 фоизи ва юридик шахсларнинг 13 фоизи шундай танловни амалга оширган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди