20:05 / 09.08.2018
3 771

Amazon компанияси вакиллари Artel заводига ташриф буюрди

Amazon компанияси вакиллари Artel заводига ташриф буюрди
АҚШнинг Amazon компанияси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди. Улар Artel заводи фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда корхона ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистонда янада қулай IT экотизимларини яратиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик нуқталари ва истиқболдаги лойиҳалар учун йўналишлар топишдир.

Amazon мутахассислари Аҳмед Элбаз ҳамда Вераника Рамановская ўзбек бренди вакиллари билан учрашиб, ана шу масалаларни муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Amazon маҳсулот ҳамда хизматларни интернет орқали тақдим этувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади.

Меҳмонлар Artel заводининг ишлаб чиқариш базалари ва логистика маркази, тадқиқотлар ва такомиллаштириш маркази ҳисобланган R&D бўлимини кўздан кечиришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Amazon компанияси вакиллари Artel заводига ташриф буюрди