15:20 / 13.09.2018
4 275

Қозоғистонда бензин жуда кўпайиб кетгани учун энди Ўзбекистонга экспорт қилинади

Қозоғистонда бензин жуда кўпайиб кетгани учун энди Ўзбекистонга экспорт қилинади
Қозоғистон раҳбарияти қўшни давлатларга бензиннинг ортиқча қисмини жўнатишни режалаштирмоқда, дея ёзади «Kun.uz».

«Октябрь-ноябрь ойларида ёнилғи-мойлаш материалларини экспорт қилиш муҳим аҳамият касб этади, акс ҳолда Қозоғистонда аввал ҳеч қачон бўлмаган тўхташларни амалга ошириш талаб этилади (заводлардаги махсус қурилмалар). Бугунги кунда иккита модернизация қилинган завод бизга бензин профицитини берди. Агарда бу 500 минг тонна бўлса, мамлакат бозори маҳсулотга тўлиб кетади», - дея маълум қилди Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев.

Унинг сўзларига кўра, бензиннинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши Қозоғистон ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархнинг ўртача 10 тенгега пасайишига олиб келди. Айни пайтда расмийлар ёқилғи-мойлаш материалларини Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга сотиш бўйича келишувларни имзоламоқдалар.

Шу билан бирга, Қозоғистон шартномаларда назарда тутилганидан ортиқ бензинни сотмайди ва ички бозор ҳар доим устувор бўлади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қозоғистонда бензин жуда кўпайиб кетгани учун энди Ўзбекистонга экспорт қилинади