2016 йилнинг 1 январь ҳолатига 280 мингга яқин фирма номлари захирага олинган

  • Иқтисодиёт
  • 6-01-2016, 15:32
  • 3 464
  • 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига 280 мингга яқин фирма номлари захирага олинган

    Бугунга келиб Ўзбекистонда 280 мингга яқин фирма номлари захирага олинган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

    “Фирма номларини захирага қўйишнинг электрон тизими” жорий этилган даврдан бошлаб 280 мингга яқин фирма номи “Фирма номи тўғрисида”ги қонун талабларига мос келиши, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш эмаслиги сабабли, белгиланган тартибда захирага олинди.

    2015 йилнинг январь-декабрь ойларида 80 мингга яқин фирма номи захирага олинган", дейилади хабарда.