UMS 2015 йилда фақат тўққиз кун дам олади

  • Иқтисодиёт
  • 6-01-2015, 12:33
  • 1 623
  • UMS 2015 йилда фақат тўққиз кун дам олади

    Ўзбекистондаги фаолиятини 2014 йилнинг 1 декабридан бошлаган UMS алоқа оператори дам олиш кунларисиз ишлайди. Бу ҳақда компания расмий сайтига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда
    .

    “2015 йилда савдо офисларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида, компания раҳбарияти Ўзбекистон ҳудудидаги барча Абонентларга хизмат кўрсатиш марказларида етти кунлик иш жадвалини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди”, – дейилади хабарда.

    Компания матбуот хизматининг қайд этишича, бу кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва абонентларни UMS’га улашни тезлаштиришга ёрдам беради.

    Шундай қилиб, UMS компанияси 2015 йилда ҳар куни 9:00дан 18:00гача абонентларга хизмат кўрсатади. Компания ходимлари фақатгина Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган расмий байрам кунлари
    (1 январь – Янги йил, 8 март – Хотин-қизлар халқаро куни, 21 – март – Наврўз, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь – Мустақиллик куни, 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар байрами, 8 декабрь – Конституция куни ва иккита Ҳайит байрами)да ишламайди.