16:42 / 18.11.2018
145 155

Шаръий қўшилишдан олдин ўқиладиган дуо

Шаръий қўшилишдан олдин ўқиладиган дуо
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз ўз аҳлига (жуфти ҳалолига) қўшилмоқчи бўлса:

«Бисмиллаҳи, Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтанаа», деса, албатта, агар бундан уларга фарзанд тақдир қилинган бўлса, унга шайтон ҳеч қачон зарар етказа олмайди», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Маъноси: «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни йироқ қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсанг (фарзанд)дан четда қилгин».

Ушбу ҳадисдаги дуо шарҳида уламолар қуйидаги фойдаларни эслатиб ўтадилар:

Аллоҳ номи билан бошланадиган барча ишларда барака бўлур.

Агар ушбу дуодан сўнг Аллоҳ таоло инсонларни фарзанд билан ризқлантирса, шу дуо орқали гўдаклари шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ топади.

Шу дуо сабаб шайтон бу бола устидан ҳукмронлик қила олмайди.

Бу дуо ёрдамида бола турли руҳий касалликлардан паноҳ топади.

Яна, чақалоқ туғилганда баданида учраши мумкин бўлган турли нуқсонлар ёки жин тегишидан мазкур дуонинг баракотидан фориғ бўлади.

Умри якунида бу бола тавҳидда – иймон калимаси билан дунёдан ўтишига сабаб бўлади.
Дониёр ФАЙЗ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шаръий қўшилишдан олдин ўқиладиган дуо