
AQShнинг World Population River нашри дунёдаги ўрик етиштирувчи мамлакатлар харитасини эълон қилди. Шу билан бирга, Италиянинг Cherrytimes.it нашри ҳам ўрик етиштириш бўйича етакчи 10 давлат рўйхатини тақдим этди.
Ушбу манбаларда Ўзбекистон доимо етакчи давлатлар қаторидан жой олган. 2024 йил якунига кўра Ўзбекистонда жами 527 минг тонна ўрик етиштирилган. Бу кўрсаткич мамлакатимизга дунё бўйича иккинчи ўринни таъминлаб берди.
Ўрик етиштиришдаги бундай улкан ютуқ Ўзбекистоннинг аграр соҳадаги имкониятлари, иқлим шароити ва мева-сабзавотчиликдаги муваффақиятларининг ёрқин далили ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар