14:47 / 17.05.2019
7 318

Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов оламдан ўтди
Ўзбекистонда халқ артисти Ортиқ Отажонов вафот этди. Маълум қилинишича, жаноза маросими бугун, 17 май куни аср намозидан кейин бўлиб ўтади. Ижодкор Ўрикзор даҳасидаги Саид Ваққос Ота қабристонига дафн этилади, дея ёзмоқда «Kun.uz».

Ортиқ Отажонов 1947 йил 30 январь куни Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон (1991 й.), Туркманистон ва Қорақалпоғистон (1993 й.) халқ артисти. Урганч мусиқа билим юртини (рубоб синфи бўйича, 1967 й.) ва Тошкент маданият институти (1980 й.)ни тугатган. Куй-қўшиқлари билан эл эътиборига тушган.

Жорий йилнинг 4 апрель куни Ортиқ Отажоновнинг рафиқаси Гулсара Отажонова 73 ёшида вафот этганди.

«Zamin.uz» нашри марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов оламдан ўтди