Фото: Instagram/@yulduzibragimovnausmonova
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Макка ҳамда Мадина муқаддас шаҳарларини зиёрат қилди. Қўшиқчининг Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан бирга намоз ўқиётгани акс этган суратлар юкланган.
Юлдуз Усмонова ушбу суратлар қачон ва қаерда олинганига ойдинлик киритмаган. Лекин манзаралар ва ташқи муҳитдан хонанданинг айни кунларда Макка ва Мадина зиёратида юргани тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, Усмонова эълон қилган видеода ўзбекистонлик аёлга зиёратлар яхши ўтиши ҳақида тилак билдирилганини томоша қилиш мумкин.
2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ижтимоий тармоқ орқали ҳадисларни талқин қилиши фойдаланувчиларнинг кескин эътироз ва танқидларига сабаб бўлган, Муслумонлар идораси ушбу вазиятга муносабат билдирганди. Кейинчалик Дин ишлари бўйича қўмитада Юлдуз Усмонова билан учрашув бўлиб ўтган ва бу мавзуга бошқа қайтмасликка келишиб олинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди