Вақтни ўз измингизга солинг

  • Ҳаёт тарзи
  • 16-04-2016, 11:24
  • 1 353
  • Вақтни ўз измингизга солинг

    - Бир кунни беҳуда сарфлар экансиз, омад келтирадиган асосий кунларнинг биридан айрилдим, деяверинг. Демак, ҳар бир кунни ақл билан ўтказишга урининг.

    - Вақт – фаолиятимизнинг энг қадрли нуқтаси бўлатуриб, биз уни майдалаб исроф қиламиз, бемақсад совурамиз. Биз жиддий фаолиятга камроқ, майда нарсаларга кўпроқ вақт ажратишимизга йўл қўймаслигимиз лозим.

    - Мақсадга эришиш калити тартиб-интизомдир. Ички интизом тартибларига риоя қилиб, янги ҳаёт жараёнини бошлаб юборасиз.

    - Кундалик режа билан ишланг. Ўз ишингизни режа асосида тақсимланг.

    - Ҳазил эгаси бўлинг ва ўзгалар ҳазилини қадрланг.

    - Ишни таҳлил қилиб, жойга, шароитга танқидий ёндошинг, ҳар доим мақсадни кўзлаб келажакка интилинг.

    - Ҳеч қачон, ҳар қандай шароитда руҳингизни туширманг, аксинча ғалаба қозониш учун бутун талабчанлигингизни кўрсатинг.

    - Мақсадга эришмасдан ишни ташласангиз, Сиз шунчаки ялқовсиз.