«Сеҳрли тулки» интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Сеҳрли тулки» интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди

Ҳаёт тарзи 3-06-2016, 21:57 1 378
«Сеҳрли тулки» интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди

«Сеҳрли тулки» интернет фойдаланувчилари ва оммавий ахорот воситалари ходимларини ҳайратга солди, дейилади "Кун" нашрида.

Mashable’нинг хабар беришича, Майя – бақувват итлар билан помераниан чатишмаси орқали дунёга келган бўлиб, унинг гўзаллиги руҳиятни қамраб олади.

Матбуот орқали Майянинг дунёда энг “гўзал сеҳрли” ит ҳисобланаётганлиги айтилмоқда. Тулкининг бу мафтункор кўриниши аввалига Reddit фойдаланувчиларини ҳайратга солди. Шундан сўнг Майанинг суратлари ва у ҳақидаги маълумотлар инстаграм орқали намоён бўла бошлади. Ҳатто Майанинг инстаграмда ўз саҳифаси ҳам очилган.

«Сеҳрли тулки» сузишни, тоғ ёнбағирларини сайр қилишни ва банан истеъмол қилишни хуш кўради.

«Майя тулкидек кўринади, аммо худди итлардек ҳаракат қилади», деб ёзади Metro.






Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.