Дубайда сузиб юрувчи уйларнинг янги коллекцияси намойиш этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дубайда сузиб юрувчи уйларнинг янги коллекцияси намойиш этилди

Ҳаёт тарзи 9-06-2016, 17:45 1 378
Дубайда сузиб юрувчи уйларнинг янги коллекцияси намойиш этилди

Дубайнинг Kleindienst қурилиш компанияси сузиб юрувчи уйларнинг янги коллекциясини тақдим этди. The Signature Edition деб номланган коллекциядаги энг арзон лотнинг нархи 3,25 миллион долларни ташкил этади, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Сувда сузувчи ушбу уйларнинг майдони 370 квадрат километрни ташкил этади. У саккиз нафар катта одам ва саккиз нафар ёш боланинг яшашига мўлжалланган. Уйнинг пастки қисми сув остида жойлашган бўлиб, у иккита ётоқхона ва меҳмонхонадан иборат.

Уйнинг том қисмида қуёшда товланиб ётиш ва кечроқ зиёфат уюштириш мумкин.

Янги коллекциядаги уйлар нархи 3,25 миллион доллардан бошланади. Айни дамда уларнинг сони 40 та. Биринчи лот 2016 йилнинг октябрида тайёр бўлади.




loading...


Zamin.uz нинг Vkontakti’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.