Севимли ичимлик » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Севимли ичимлик

Ҳаёт тарзи 22-06-2016, 20:26 959
Севимли ичимлик

Қаҳвани яхши кўрувчилар учун ажойиб янгилик; қаҳвани кўп истеъмол қилишнинг инсон организмига ҳеч қандай салбий таъсири йўқ эканлиги аниқланди, дея хабар қилади nz1.ru сайти.

Узоқ вақт давомида қаҳва ва таркибида қаҳва бўлган ичимликлар зарарли, улар саратон ҳавфини юзага келтириши мумкин, деган фикр мавжуд эди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу фикрни йўққа чиқарди. Ташкилот ўтказган текширув гуруҳида 23 нафар олим бир неча ой давомида 1000 дан ортиқ тажрибалар устида иш олиб боришди. Натижада қаҳванинг инсонга салбий таъсири йўқлиги исботланди. Бу ҳақдаги маълумотлар Нью-Йорк Таймс газетасида чоп этилди.

Қаҳвани ўта қайноқ ҳолда ва иссиқ ҳавода ичмаган маъқул.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.