7,6 км баландликдан парашютсиз сакраган америкалик ерга муваффақиятли тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

7,6 км баландликдан парашютсиз сакраган америкалик ерга муваффақиятли тушди

Ҳаёт тарзи 31-07-2016, 10:41 705
7,6 км баландликдан парашютсиз сакраган америкалик ерга муваффақиятли тушди

Америкалик скайдайвер Люк Айкинс 7,6 км баландликдан парашютсиз сакрашни амалга оширди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Профессионал парашютчи самолётдан парашютсиз сакраши ва 20 қаватлик уй баландлигида иккита кран орасида тортилган махсус тўрга қўнишини эълон қилганди. Экстремалга сакраши олдидан парашютсиз сакраш тақиқланди, бироқ кейин бу қарор ўзгартирилди.

Айкинс бундай трюкни амалга оширган биринчи одам бўлди. 42 ёшли экстремал ўз фаолияти давомида парашют билан 18 мингта сакраш амалга оширган.
[media=https://youtu.be/HQFQMQjTJIo]


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.