15:00 / 20.09.2016
14 662

Буржингиз рангини биласизми?

Буржингиз рангини биласизми?

ҚЎЙ. Бу бурж вакилининг ранги оч яшил ва сариқдир. Қўйлардаги
қаҳрамонлик кўрсатишга бўлган чексиз интилиш, баъзан меъёр
чегарасидан анча четга чиқиб кетади. Бу ранглар эса уларга
мувозанатда туришга кўмак беради.

БУЗОҚларнинг ранги сариқ-яшил бўлиб, бу бурж вакилларининг феъл-
атворини ўзида намоён этади. Бузоқлар ёқимтой, хотиржам, дилкаш
инсонлар бўлиб, айни дамда бироз сусткашлик ҳам уларга хосдир.

ЭГИЗАКЛАРнинг ранги сиёҳранг, кулранг, ёрқин сариқдир. Сиёҳранг
сирли ранг саналиб, у ўз ўзгарувчанлиги, феъл-атворидаги
иккиланувчанлиги билан машҳур бўлган Эгизакларга жуда мосдир.
Кулранг эса мушоҳадакор инсонлар ранги саналади. Ёрқин сариқ эса
тушкунликка тушиб қолган Эгизакларга яна ҳаёт қувончига эга бўлишга
ёрдам беради.

ҚИСҚИЧБАҚАнинг ранги оқ ва кўкдир. Бу ранглар унга чегарасизлик
ҳиссини бериб, бу бурж вакилларининг туйғуларга берилувчанлигига
ишора қилади.

АРСЛОНлар тўқ қизил, қизил, қора, тилла, тўқ сариқ рангларни
ёқтиришади. Бу ранглар қатъиятли ва ҳаммани ўз амрига
бўйсундиришни истовчи арслонлар феъл-атвори учун айни
муддаодир.

ПАРИЗОДлар оқ, кўк, сиёҳранг, яшил рангларни ёқтиришади, бу
ранглар улар феъл-атворининг мураккаблигини ўзида акслантиради.
Оқ — бу бурж вакилларига хос бўлган саранжомликни билдирса, яшил —
улардаги ўзига хос бетгачопарликни англатади. Сиёҳранг эса бу бурж
вакилларида яширин қобилият борлигига ишора беради.

ТАРОЗИларнинг ранги тўқ кўк, яшил, денгиз тўлқини рангидир. Бу
бежиз эмас, чунки Тарозилар ҳаво белгиси саналиб, бу рангларнинг
ҳар бири чексиз-чегарасиз ҳаво ҳудудини англатади.

ЧАЁНлар анор, тўқ қизил, малина, сариқ рангларга ишқибоз
саналишади. Қизилнинг барча тус-турларига бефарқ бўлмаган
Чаёнлар ҳаётда мустақилликка интилувчи ва серҳаракат бўлишади.
Сариқ ранг эса уларнинг киришувчанлик фазилатлари билан
боғлиқдир.

ЎҚОТАРлар кўк, зангори, сиёҳранг, тўқ қизил рангларга бефарқ
эмаслар. Кўкнинг турли кўринишлари Ўқотарнинг хотиржам феъл-
атворига жуда мос келади. Бундан ташқари, бу ранг ушбу бурж
вакилларига хос бўлган камтарлик ва кишилар билан мулоқотга
кириша олиш фазилатини ҳам англатади.

ТОҒ ЭЧКИСИга тўқ яшил, қора, кўк, кулранг, оч сариқ ҳамда бошқа
барча тўқ рангдаги ранглар хосдир. Кўпинча бу Тоғ эчкиларининг
осмоний ҳисларга мубтало бўлмай, оёқлари билан ерда маҳкам
туришлари билан боғланади.

ҚОВҒАларнинг ранги кўк, оқдир, чунки бу туслар осмон тимсолига
яқин. Бундан ташқари, кўк ранг бу бурж вакилларининг баъзи бир
паллаларда ўта оғир-босиқ бўла олишларини ҳам англатади.

БАЛИҚлар денгиз ўтлари ранги, зангори, пўлат, денгиз тўлқини
рангларини ёқтиришади. Бу туслар Балиқларга сувни эслатиб туради.

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Буржингиз рангини биласизми?