11:45 / 23.09.2016
14 215

Рассомлар чизилган пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлган дўкон очишди

Рассомлар чизилган пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлган дўкон очишди

Амстердамда рассомлар ва мультипликаторлар ручка ишлаб чиқарувчилар билан бирга ижодий дўкон очишди.

Бу дўконда исталган нарсани харидор ўзи чизган пулларга сотиб олиши мумкин, дейилади "Кун" нашрида.

Бу ерда пуллар учун намуналар ва уларни чизиш учун ручкалар олиш мумкин. Дўконда бундай пулларга стол футболи, боулинг учун кегли, магнитола, смартфон, проектор, мебель, ўйинчоқлар ва яна кўплаб нарсаларни харид қилиш мумкин.

Дўкон бир зумда кўплаб одамлар эътиборини тортди. Унинг якуний мақсади ташкилотчилар ҳозирча ошкор қилмаётган бадиий акциядан иборат.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Рассомлар чизилган пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлган дўкон очишди