23:09 / 17.10.2016
8 267

Карьерага интиласизми? Унда ўзингизни синаб кўринг?

Карьерага интиласизми? Унда ўзингизни синаб кўринг?

Ҳозирги вақтда барча ўз иш самарасини оширишга ва маълум маънода юқори чўққиларни жалб этишга бағишламоқда. Албатта, ҳар бир киши ўз қобилиятлари ва хоҳишлари миқдорига кўра муваффақиятга эришади. Ушбу тест сизнинг муваффақиятга эришиш ва лавозимингиз ўсишида имкониятларингиз қандайлигини билиб олишга ёрдам беруш учун тақдим этилади.

1. Сиз бошлаб қўйиб, бироз вақт четга суриб қўйган ишни якунламоқчисиз. Тўсатдан севгилингиз сизга қўнғироқ қилиб, учрашишни сўрамоқда. Қандай йўл тутасиз?
А) сиз: «Кейинроқ, азизим” дейсиз ва тишларингизни қисиб, ўз ишингизни ниҳоясига етказасиз;
Б) «Кетяпман севгилим!” дейсиз ва ҳамма ишни ташлаб, учрашувга югурасиз;
В) учрашувни бошқа вақтга кўчирасиз ва ишингизни ниҳоясига етказасиз.

2. Танлашингиз керак: ёки қувноқ даврага бориш, ё тартибсиз ётган барча қоғозларни тартибга солиш. Нима қиласиз?
А) «Меҳнатнинг таги – роҳат!” дея такрорлаб, ишингиз билан машғул бўласиз;
Б) худди ўша мақолни хурсанд бўлиб эслаб, анчадан буён кутилган фурсат етиб
келганига қарор қилиб, ҳаммасини кейинроқ йиғиштириб олишга онт ичиб, кечки
зиёфатга югурасиз;
В) қоғозларни тезгина тартибга келтирасиз ва кечки зиёфатга жўнайсиз.

3. Сиздан бошқа одамлар бажара олмайдиган муҳим хизмат ҳақида илтимос қилишди. Қандай ҳаракат қиласиз?
А) илтимос қилаётган одамнинг елкасига шапатилаб, «Муаммолар йўқ!” дейсиз ва жуда кўп дўстларингизнинг биттасидан фойдаланиб, истаган ишингизни бажарасиз;
Б) бандлигингизни баҳона қилиб, қўлларингизни кериб кетасиз;
В) унинг қўлини узоқ сиқиб турасиз ва бу вақтда ниҳоят, илтимоснинг бир қисмини бажараётганингизни ўйлайсиз.

4. Ишга берилган кишилар, одатда, кийимни ҳаётнинг мақсади деб ҳисобламайдилар. Сиз учун-чи, кийим нима беради?
А) жуда кўп нарса, Ўзимни фирма белгили кийимларсиз тасаввур қилолмайман;
Б) чиройли кийинишни яхши кўрасиз, чунки бу ўзингизга ҳам, атрофдагилар учун ҳам ёқимлидир;
В) ишга кийиниш учун яхши кийим керак. Агар одам яхши кийинмаса, ҳеч ким у билан ишлашни унчалар хоҳламайди.

5. Кўп вақтингизни дўстларингизга ажратишингизга тўғри келаётганидан ранжийсизми?
А) дўстларнинг борлиги жуда ажойиб! Уларнинг ёрдами билан барча ишларингизни
бажарасиз. Сотасиз, харид қиласиз, имзолайсиз, дўстларингизсиз кунингиз ўтмайди;
Б) дўстлар – жуда яхши! Уларсиз яшолмайсиз, улар сизга оғир дамларда ёрдам
берадилар;
В) дўстлар – бу сиз учун ҳамма нарса. Улар билан маслаҳатлашасиз, уларга ёрдам
берасиз.

6. Суйган кишингизга етарлича миқдорда эьтибор ажратасизми? Ишхонада узоқ қолиб кетган чоғларингизда ҳар доим ҳам унга қўнғироқ қилиб, бу ҳақида огоҳлантирасизми?
А) ахир бекорчи эмассиз, ишлар билан бандсиз-ку! Бунга шунчаки вақтингиз йўқ;
Б) қўнғироқ қилиш мумкин, албатта, имкон топганда қўнғироқ қилиб қўясиз ҳам. Бироқ озгина кеч қолсангиз, ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ, деб ўйлайсиз;
В) албатта, қўнғироқ қиласиз! Уни ташвишга солиб бўладими. Аслида, сиз ҳеч қачон кеч қолмайсиз.

7. Ҳамманинг ўз шахсий ҳаёти бор, ҳатто энг ишга кўмилиб қолган кишиларда ҳам. Шахсий ҳаётга қандай аҳамият берасиз?
А) оила, уй – бу сизнинг ҳаётингиз. Сиз танлаган кишингизни севасиз, фарзандлар
кўришни хоҳлайсиз, иш эса – фақат моддий аҳволингизни қўллаб-қувватлаш учун
керак;
Б) ҳа оила – бу ёмон эмас. Баьзан бир-икки оқшомни оила даврасида ўтказиб,
болаларингиз ва суюкли инсон билан суҳбатлашиб ўтирганингиз яхши, лекин
ишларни унутиш мумкин эмас;
В) йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас! Бутун умрингизни ошхонада ўтказишга ҳеч
қачон рози бўлмайсиз! Болаларни бувиси боқаверсин, сиз эса мансабдор
бўлишингиз керак.

Балларни жадвалга мувофиқ ҳисобланг.

1.”а”-5 «б”-3 «в”-10
2.”а”-10 «б”-5 «в”-3
3.”а”-10 «б”-3 «в”-5
4.”а”-3 «б”-5 «в”-10
5.”а”-10 «б”-5 «в”-3
6.”а”-10 «б”-5 «в”-3
7.”а”-3 «б”-5 «в”-10

60 баллдан ортиқ. Сиз шунчаки истеъдодлисиз! Бундай меҳнатсевар фазилатли инсонни излаб топиш керак. Бутун умрингизни ишга бағишласангиз ва ҳаёт мазмунини ишда деб биласиз. Лекин тўхташ фурсати етмадимикин? Сиз буткул ёлғиз қоладиган дахшатли вақт етиб келиши мумкин, бунга ажабланмаса ҳам бўлади, ахир яқинларингиз ҳақида ўйламайсиз, дўстларингизни эса иш соҳасидаги шериклар сифатидагина қадрлайсиз. Сизга совуқ, яккаю ёлғиз, қалбсиз роботга айланиб қолиш хавф солмоқда.

35-60 балл. Сиз ўз-ўзингиз бўла оласиз ва ҳаётдан лаззат ола биласиз. Яқинларингиз сиз билан вақтини чоғ ўтказади, уларнинг ҳолидан хабар оласиз ва эьтиборлисиз, лекин шу билан бир қаторда ҳаммасини ўзингизни кузатишни ўзингиз афзал билиб, ишларингизни ҳам ўз ҳолига ташлаб қўймайсиз. Ишга қаттиқ берилиб кетиб, ҳамма нарсани унутмаганингиз яхши. Ишингизни давом эттиринг ва сизни яхши кўрадиган инсонларни унутиб қўйманг, шунда ҳаммаси жойида бўлади.

35 баллдан ортиқ. Ҳаддан ташқари энгилтаксиз.Кўнгилхушликларга шу қадар берилиб кетиш ярамайди. Ниҳоятда ёқимтой инсонларингизга гап йўқ, лекин иш ҳақида унутиш ярамайди. Бироз жиддийроқ бўлиш керак.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Карьерага интиласизми? Унда ўзингизни синаб кўринг?