09:35 / 25.11.2016
8 095

Япон донишмандлиги намуналари

Япон донишмандлиги намуналари

Агар муаммони ҳал қилиш мумкин бўлса, у ҳақда ташвишланишга ҳожат йўқ. Агар уни ҳал қилиш мумкин бўлмаса, у ҳолда ташвишланишнинг фойдаси йўқ.

* * *

Ўйлаб қарор қил, қарор қилдингми – ўйлама.

* * *

Кетаётганни тўхтатма, келганни қувма.

* * *

Тез – бу секин, лекин танаффуссиз дегани.

* * *

Эр ва хотин қўл ва кўздек бўлишлари лозим: қўл оғриганида кўзлардан ёш чиқади, кўзлардан ёш чиққанида эса қўл кўзёшларни артади.

* * *

Баъзида япроқ чўкиши, тош эса сузиши мумкин.

* * *

Сўрасанг – бир дақиқа уяласан, сўрамасанг – бир умр уяласан.

* * *

Ётган одам ҳеч қачон қоқилиб кетмайди.

* * *

Муҳаббат бор жойда юздаги яра ҳам кулгич каби чиройли кўринади.

* * *

Совуқ чой ва совуқ овқатга чидаш мумкин, лекин совуқ нигоҳ ва совуқ сўзга чидаб бўлмайди.

* * *

Қайғу йиртиқ кўйлакка ўхшайди, уни уйда қолдирган маъқул.

* * *

Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.

* * *

Ёмон одамга дўст бўлгандан кўра яхши одамга душман бўлган маъқул.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Япон донишмандлиги намуналари