Бир аёлнинг «безбетлиги» (Ҳаётий воқеа) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бир аёлнинг «безбетлиги» (Ҳаётий воқеа)

  • Ҳаёт тарзи
  • 2-12-2016, 22:35
  • 2 385
  • Бир аёлнинг «безбетлиги» (Ҳаётий воқеа)

    Турмуш ўртоғим билан супермаркетдан харид қилдик. Мен қандолатчилик махсулотлари бўлимига яқинлашганимда эрим ғазна олдига бориб навбат олишини айтиб кетди. Бир иккита ширинлик олдим-у ғазнага бордим. Эримни ортида яна уч-тўрт аёл навбатда турарди. Мен эрим ёнига бориб шундай дедим:

    — Кечирасиз, мени харидларим кам эди, орқада навбатда турмай сизни аравангизга солиб ғазнадан бирга тўлаб ўтсакчи?

    — Майли, — деди эрим. Унинг орқасидаги аёллар менга энса қотириб қараб қўйишди. Навбатимиз келгач эримга:

    — Менга ҳам тўлаб юбормайсизми? Бор йўғи икки қути ширинлик олгандим. Ширинликларни яхши кўраман-да.

    — Хўп бўлади, — деди эрим. Аёлларнинг эса баттар қошлари учирилиб кетди. Харидларни целлофанларга жойлаб бўлгач эримга:

    — Кечирасиз, машинада бўлсангиз мени ҳам элтиб қўйолмайсизми?

    — Бажонидил,- дедию эрим кулгидан ўзини тутиб туролмади. Ортимиздаги аёллар ҳамон ҳайрон туришарди.

    Манба: Diydoraziz.uz

    loading...