"Севги ҳақида" Сиз билишингиз керак бўлган 10 та факт » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Севги ҳақида" Сиз билишингиз керак бўлган 10 та факт

Ҳаёт тарзи 14-12-2016, 12:04 854
"Севги ҳақида" Сиз билишингиз керак бўлган 10 та факт

1. Олимларнинг аниқлашича, агар илк учрашув вақтида эркак ўзи ҳамроҳлик қилаётган аёлга 8,2 сония кўз узмай термулиб турса, демак у севиб қолган бўлади. Қизларжон, биринчи учрашувга ўзингиз билан бирга секундомер олиб чиқишни унутманг!
2. Севиш терапияси ҳақида эшитганмисиз? Маълум бўлишича, севгига мубтало бўлган кишининг танаси ва мияси ҳар доимгидан кўра яхшироқ ҳолатга келар экан. Асаб толалари тинчланиб, хотира эса 100 фоизга тикланаркан.
3. Ёқтирган инсонини кўрган ҳолатдаги ошиқнинг даҳшатли фильмдан таъсирланган кишидан деярли фарқи бўлмайди. Негаки ҳар икки ҳолатда ҳам кўз қорачиғи кенгайиб, кафтлар терлайди, юрак уриши эса тезлашади.
4. Бир-бирини севиб, узоқ вақт елкама-елка яшаган жуфтликларнинг юз қиёфалари йиллар давомида ўхшаш бўлиб қолади.
5. Муҳаббатга мубтало киши ақл бовар қилмас ишларни бажаришга қодир бўлади. Чин маънода Мажнунга айланишнинг сабаблари илмий жиҳатдан аниқланди. Унга кўра севиб қолган инсоннинг қон таркибида серотонин гормони руҳий хаста одамларники каби кам миқдорда бўлади. Бу эса ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қила олмасликка сабабдир.
6. Бу сизни ҳайратга солмас, аммо жуфтликларнинг муносабатида озгина романтика бўлиши ўртадаги ришталарни янада мустаҳкамлаши айни ҳақиқат! Ва бу ўзларини янада бахтли ҳис этишларига туртки бўлади.
7. Қадимда юнонлар номсиз бармоқда юракка бориб уланадиган қон томири ўтган деб, ҳисоблашган. Ва уни «муҳаббат томири» дейишган. Никоҳ узугини айнан шу бармоққа тақилишининг сабаби ҳам шунда. Никоҳ узугинининг тақилиши илк маротаба Қадимги Мисрда қайд этилган.
8. Одатда аёл жуфти билан юзма-юз суҳбатлашишни хоҳласа, эркак эса яхши кўрган аёли у билан елкама-елка ўтиришини ёқтиради.
9. Афсуски, севиш каби бебаҳо неъмат ҳар кимга ҳам насиб қилавермас экан. Агар сизга кимдир «умримда севмаганман» деса ишонаверинг. Негаки камдан-кам учрасада, муҳаббат туйғусини туя олмаслик — гипопитуитаризм касаллиги ҳақиқаттан мавжуд.

Шифокор томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, севган ёрининг бўсаси киши организми фаолиятини яхшилаб, умр узайишига оз бўлсада ҳисса қўшар экан. Эрталаб ишига шошиб, хотини билан хайрлашмай кетадиган эркакдан кўра, тонгини рафиқасидан бўса олиш билан бошлаган эркакнинг умри 5 йилга узаяди. Эркаклар, умрингизни узайтиришга ҳаракат қилинг!

Манба: Darakchi.uz


Zamin.uz нинг Vkontakti’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.