Феъл-атворингизни биласизми? Энг кучли жиҳатларингизни аниқланг! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Феъл-атворингизни биласизми? Энг кучли жиҳатларингизни аниқланг!

Ҳаёт тарзи 14-12-2016, 22:45 768
Феъл-атворингизни биласизми? Энг кучли жиҳатларингизни аниқланг!

Мазкур тест феълингизнинг энг кучли жиҳатларини аниқлаш имконини беради. Қаршингизда оддий геометрик шакллар – учбурчак, доира ва квадратдан ташкил топган 8 хил одам расмлари. Улар орасидан ўзингизга ёққанини танланг ва кучли жиҳатларингиз ҳақида маълумотларга эга бўлинг!

Натижалар:

1. Бошқарувчи

Биринчи рақамдаги шаклни танлаган инсонларда бошқарувчилик ва ташкилотчилик қобилияти ривожланган бўлади. Улар нотиқлик борасида ҳам кучли саналадилар. Турли давраларга тез киришувчан ва кўп масалаларда бошқалардан устунликларини намоён этишга уста бўлишади.

2. Масъулиятли

Кўп вазиятларда бошқарувчилик қобилиятлари сезилиб турса ҳам, кўпинча тезкор қарор қабул қилишда иккиланишлари панд бериб қолади. Бундай феъл-атворли инсонлар ўз ишининг устаси бўлишади ва ҳар қандай вазифага масъулият билан ёндашишади. Ўзларига ва атрофдагиларга ўта талабчан, ҳаддан ташқари жонкуяр эканликлари туфайли одатда асаб касалликлардан азият чекишади.

3. Хавотирга берилувчан

Ушбу расмни танлаган инсонлар майда қўл меҳнати фаолиятидан тортиб, адабиётгача бўлган хилма-хил соҳаларда истеъдодларини намоён эта оладилар. Одатда умр давомида биргина соҳада ишлаб ўтиш бундай инсонлар учун ўта зерикарли туюлиши мумкин, касбларни бутунлай қарама-қарши фаолият турига тўсатдан алмаштириб юборсалар ажабланмасангиз ҳам бўлади. Тартибсизликни асло кўтаролмасликлари туфайли бошқалар билан кўп тортишишлари мумкин. Тез хафа бўладилар ва ўзларига нисбатан ишончсизликлари туфайли тасаллига эҳтиёж сезадилар.

4. Олимлар

Етти ўлчаб бир кесиш бундай инсонларга хос бўлган хусусиятлардан бири. Улар руҳий жиҳатдан ҳам анча босиқ инсонлар тоифасига мансуб бўлишади. Бундай инсонлар одатда санъатнинг кино, цирк, театр режиссураси, мультипликаторлик каби турларида мувафаққиятга эришадилар.

5. Ички сезгига таянувчи инсонлар

Улар тез асабийлашишларга қарамай бир вазифадан бошқасига осон ўта оладилар ва янгиликка ўч бўлишади. Бошқалар манфаатини ўз эҳтиёжларидан устун қўйишга мойилликлари бор. Ҳар қандай вазиятда ҳам бошқаларга қўполлик қилишмайди ва ўзларига нисбатан баланд оҳангда гапиришларини ҳазм қилолмайдилар.

6. Ихтирочи, конструктор, рассом...


Техник, тасвирий ва ақлий фаолият турларида муваффаққиятга эриша оладилар. Ташқи таъсирларга берилмай, ўз қоидаларида собит туриш улар учун жуда муҳим. Ҳиссиётга берилувчан ва ўзларининг қобиқларига ўралиб ҳаёт кечиришга мойил бўлишади.

7. Кўнгилчан

Ҳатто фильмдаги нохуш саҳналарни томоша қилгач, анча муддат ўзларига келолмай юрадилар. Ўзгаларнинг қийинчиликларга шерик бўлиб, муаммоли вазиятлардан чиқиш йўлларни излашга доим тайёр. Охир-оқибат ўз муаммоларига вақт ажрата олишмайди.

8. Ўзгалар дардига бефарқ

Ўзгалар ташвишига шерик бўлиш туйғуси уларга бегона, кўпинча бошқаларга бефарқ муносабатда. Ишхонада кучли мутахассис бўлишса, ўзлари тўғри деб ҳисоблаган нарсанигина бажаришлари ёки бажартиришлари аниқ.

Саодат тайёрлади


Zamin.uz нинг Vkontakti’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.