02:54 / 15.12.2016
8 508

Инсон организмини тозалашнинг 6 синалган усули

Инсон организмини тозалашнинг 6 синалган усули

Инсон организми ҳар томонлама турли хил зарарли таъсирларга учрайди ва заҳарли моддалар билан ифлосланиб туради. Бунга йўл қўймасликнинг эса амалда иложи йўқ. Океан сувлари орасида ўз оролингизда истиқомат қилсангизгина тоза-покиза яшаш мумкин.

Шунга кўра, аксарият инсонлар ўз организмларини тозалашда турли усул ва воситалардан фойдаланади. Хўш, бу борада энг самарали бўлган усул борми? Бу борада, даставвал билиш лозим бўлган ва риоя этилиши жиҳат шуки, инсон турли чиқитларни қабул қилишни камайтириши керак. Ошқозон фаолиятини бузадиган алкоголь ва қаҳва каби ичимликларни камроқ истеъмол қилиш, шамоллашга сабаб бўлувчи шакарли ва қайта ишланган маҳсулотлар тановулини камайтириш зарур.

Ҳаттоки, сиз 24/7 тартибда тўғри овқатланишнинг уддасидан чиққан тақдирда ҳам тананинг табиий фильтри ҳисобланган жигарга ўз вазифасини бажариши учун ёрдам бериш фойдадан холи бўлмайди. Жигар фаолиятини яхшилаш ҳужайралар ва тўқималардаги зарарли моддаларни камайтиради. Шу билан бирга, бу борада яхши натижага эришиш учун қуйидаги тавсияларга доимий равишда амал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

1. Кунингизни лимон билан бошланг.

Наҳорда уйқудан тургач, оч қоринга янги лимоннинг ярми сиқилган бир жом илиқ сув ичинг. Бу танани калий, кальций ва магний каби моддалардан иборат кишини тетиклантирувчи электролитларга тўйинтиради. Инсон ухлаганда, унинг танаси токсинлар билан бирга намликни ҳам йўқотади. Шу сабабли, инсон уйғонганида тананинг намлигини тиклаш зарур ҳисобланади. Лимон, шунингдек, жигарга кўпроқ энзим ишлаб чиқаришига кўмаклашади, бу эса, овқат ҳазм қилишни ва заҳарли моддаларнинг танадан чиқариб юборилишини тезлаштиради. С витамини иммунитетни мустаҳкамлайди ва эркин радикаллардан ҳимоялайди.

2. Эгилувчанликни кучайтиринг

Йога машғулотларининг умуртқа поғонасини эгилишига олиб келувчи ҳар қандай усуллари шлакларнинг чиқишига ва овқат ҳазм қилиш жараёнига туртки беради. Доимий равишда асабий бузилишлар ички аъзолар муаммоларига сабаб бўлади. Оддийгина машқларни бажариш ва хотиржам чуқур нафас олиш ички мушаклар ва ўпкани бўшаштиради, шу билан барча аъзолар ва тизимларнинг ишлашини яхшилайди.

3. Сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилинг

Юрак хасталиклари, қандли диабет, саратон касалликларининг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи сурункали шамоллаш каби ҳолатларга олтингугуртга бой маҳсулотлар истеъмолини кўпайтириш билан барҳам бериш ёки камайтириш мумкин. Булар: пиёз, саримсоқ пиёз, брокколи, ва карамнинг барча туридир. Сабзавотларнинг ушбу турлари антиоксидантларга бой бўлиб, тананинг заҳарлар ва шамоллашларга қарши курашиш қобилиятини қўллаб-қувватлайди.

4. Тананингизни чўтка билан тозалаб туринг

Ҳафтада бир неча маротаба ванна ёки душ қабул қилишдан аввал, қуруқ юмшоқ чўтка билан танангизни тозалаб туринг. Бу турли кирлардан халос қилиши баробарида ўлик тўқималарни тушириб юборади, терининг эркин нафас олишини ва терлашини таъминлайди, шу билан токсинлардан чиқариб юборади. Бунга қўшимча равишда, тери остидаги қон айланишини яхшилайди, бу тўқималарнинг янгиланиши ва уларнинг яшаш хусусиятларини яхшилайди.

5. Ўтли чойлардан ичинг.

Айрим ўтлар, масалан, момақаймоқ ва қушқўнмас кабилар жигар фаолиятига туртки бериш, тўқималарда заҳарли моддалар тўпланишини камайтириш хусусиятига эга. Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатганки, қушқўнмас ҳужайраларнинг қобиғини мустаҳкамлайди, шу билан уларга токсинлар сингишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, токсинлар зарарини камайтирувчи ферментлар ишлаб чиқишга ёрдам беради.

6. Тузли ванналар қабул қилинг

Кечки ваннага денгиз тузидан қўшиб, уни камида 20 дақиқа давомида қабул қилинг. Туз терини магний ва бошқа минераллар, озиқлантирувчи моддалар билан тўйинтиради. Булар токсинлардан халос бўлиш жараёнини яхшилайди. Магний танада тўпланиб қолган чиқиндиларни чиқариб юборишни тезлаштиради.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсон организмини тозалашнинг 6 синалган усули