Ёш кўриниш учун терини парваришлаш қоидалари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ёш кўриниш учун терини парваришлаш қоидалари

Ҳаёт тарзи 15-12-2016, 02:56 913
Ёш кўриниш учун терини парваришлаш қоидалари

Ҳар бир аёл ёш ва чиройли кўринишни хоҳлайди. Бу мақолада, тери қаришининг олдини олувчи гўзаллик сирлари тўғрисида оддий маслаҳатлар ҳавола этилган.

Ёшни, юз ва қўллар терисининг ҳолатига қараб бемалол аниқлаш мумкин. Эртами-кечми, барибир ажинлар пайдо бўлади, лекин, сизнинг мақсадингиз қаришни кейинга суришдир. Терини парваришлашни эртароқ бошлаган маъқул. Шуни эсда тутингки, уйқу – гўзалликнинг энг муҳим асосларидан биридир. Бир кунда 8 соатдан кам ухламасликка ҳаракат қилинг.

Ухлашдан олдин, макияж, чанг ва бошқа – терининг қаришига олиб келувчи қолдиқларни тозалаб ташлаш зарур.

Силикондан қилинган махсус тозаловчи чўтка юз рангини нурсиз қилиб турувчи устки ўлик ҳужайралар қатламини олиб ташлашга ёрдам беради. Бу тадбирни бир кунда бир марта амалга оширсангиз, терингиз ялтираб туради.

Кўз атрофидаги тери жуда нозик бўлганлигидан, қуёш нурлари таъсирида ажинлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун ҳар куни SPF’ли кремдан фойдаланган маъқул.

Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Vkontakti’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.