19:19 / 19.12.2016
11 060

Бўлажак ёрингиз қандай бўлиши керак? Тест орқали жуфтингизни таниб олинг!

Бўлажак ёрингиз қандай бўлиши керак? Тест орқали жуфтингизни таниб олинг!

Атрофда турли феъл-атворли йигитлар бисёр. Бироқ улар орасидан ўзингизга муносиб, биргина назар билан кўнглингиздагиларни тушуниб оладиганини топиш чиндан-да мушкул вазифа. Қуйидаги қизиқарли саволларга жавоб бериб, миллионлаб инсонлар орасидан ўз жуфтингизни таниб олишингиз мумкин.

1. Сиз учун идеал эркак, энг аввало…

А. Режаларимни амалга оширишда кўмакдош бўлиши лозим.

Б. Дўст, ҳамкор, доим ёнимда бўладиган инсон.

В. Ҳимоячи, унинг олдида ўзимни бехатар ҳис этиш мен учун жуда муҳим.

2. Эркак ва аёл ўртасидаги ёш тафовути қанақа бўлиши керак?

А. Ёшроқ бўлса, қайта тарбиялаш ҳам осон кечади.

Б. Тенгқурларим билан тил топишишим осонроқ.

В. Танлаган инсоним мендан катта ва тажрибали бўлишини истайман.

3. Айтайлик, танлаган инсонингиз билан аразлашиб қолдингиз. Ким биринчи бўлиб ярашиш учун қадам ташлаши керак?

А. Албатта, эркак киши, улар ҳис-туйғуга камроқ берилишади.

Б. Ҳар икки тараф ҳам бу нохушликни узоққа чўзмагани маъқул.

В. Аёлнинг бир поғона пастроқ туриши муносабатларни мустаҳкамлайди.

4. Оилангизда мажбуриятлар қандай тақсимланишини истайсиз?

А. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эркак киши аёлига ёрдамлашиши зарур. Ахир рўзғорда аёл эплолмайдиган ишлар ҳам бор.

Б. Уй ишлари 50:50 тақсимланишининг тарфдориман.

В. Уй юмушлари азалдан аёл кишининг зиммасида бўлган, бундан кейин ҳам бу одатни ўзгартиришнинг имкони йўқ.

5. Тўй саёҳатига қаерга боришни истайсиз?

А. Ҳали кўрмаган жойларимни кўришни истайман.

Б. Иккаламиз келишиб бир қарорга келамиз. Унинг ҳам фикри муҳим, ахир биз энди бир оиламиз!

В. Бутунлай унга ишонаман, бу мен шуғулланадиган масала эмас.

6. Эркакларнинг қайси жиҳатларини ёқтирмайсиз?

А. Қаттиққўллик, мағрурлик, якка ҳоким бўлишга интилиш.

Б. Худбинлик, иззатталаблик.

В. Ландовур, қарор қабул қила олмайдиганларни жиним суймайди.

7. Йигит киши сизга қандай совға қилиши керак?

А. Бирор керакли буюм бўлиши керак.

Б. Мени ҳам ҳайратлантирадиган, ҳам ёқимли нарса.

В. Муҳими, қимматбаҳо бўлиши лозим, нима арзимайманми!

8. Мансаб пиллапоялари ва оилани танлашга тўғри келса…

А. Албатта, инсон ўз ишига, ўрнига эга бўлиши керак.

Б. Менимча, аёл ўзига етарлича пул топса ва оиласига ҳам вақт ажрата олса, муаммо юзага келмайди.

В. Агар турмуш ўртоғим топармон-тутармон бўлса, ҳаётимни фарзанд тарбиясига бағишлашдан чўчимайман.

9. Қайлиғингиз қизлар эътиборига тушса, сиз...

А. Табиатан жуда рашкчиман, бунид умуман кўтаролмайман.

Б. Бу менга ёқади, аммо талтайиб кетмаса бўлгани.

В. Ҳамманинг эътиборига тушган йигит фақат менга эътибор қаратганидан хурсанд бўламан.

Натижалар

Аксарият жавоблари А бўлса…


Сиз кучли аёлсиз, қўлловларга, қабул қилган қарорларингизни кимдир маъқуллашига эҳтиёж сезмайсиз. Балки шу сабабдан ҳам ёнингизда босиқ, туйғуларини назорат қила оладиган йигит бўлишини истайсиз. Аммо унга «ўғлингиз»дек ғамхўрлик қилишга одатланиб қолишингиз мумкин. Шу сабабдан ташаббусни қўлга олавермай, йигитга ҳам имконият беришингиз лозим.

Аксарият жавоблар Б бўлса…

Сиз учун идеал инсон биринчи навбатда дўст бўлиши лозим. Қизиқишларингиз билан бемалол ўртоқлаша оладиган, фикрингизни қарашингиздан тушунадиган йигит билан бахтингизни топасиз.

Аксарият жавоблари В бўлса…

Жуфтингизни қатъиятли ва ўзига ишонган инсонлар орасидан изланг. Чунки уларнинг олдида ўзингизни ҳимояланган сезасиз. Аммо ёдингизда бўлсин, тизгинни бутунлигича унинг қўлига топшириб қўйган аёлллар эркакларни осонгина зериктириб қўйишлари мумкин. Шунинг учун оилам мустаҳкам бўлсин десангиз, ўз устингизда ишлашдан тўхтаб қолманг.


Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бўлажак ёрингиз қандай бўлиши керак? Тест орқали жуфтингизни таниб олинг!