Ҳар қандай инсонга куч бағишловчи "олтин қоидалар" (Албатта ўқинг) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳар қандай инсонга куч бағишловчи "олтин қоидалар" (Албатта ўқинг)

Ҳаёт тарзи 19-12-2016, 23:12 1 205
Ҳар қандай инсонга куч бағишловчи "олтин қоидалар" (Албатта ўқинг)

* “Золим” тақдир дастидан нолиб юрманг. Ундан кўра жимгина ўрнингиздан туриб, олдинга интилинг ҳамда иш бошланг.

* Минг бор ўйлаб, иккиланиб ўтирманг. Қилинг ё қилманг. Бошқа гапга ўрин йўқ.

* Сайёҳатга чиқинг! Йилига икки мартта олдин бориб кўрмаган жойга боринг. Сайёҳат ўзлигингизни топишингизда кўмак беради.

* Хато қилишингизга қўйиб беринг. Ниманидир қўлдан бой бердингизми-ундан сабоқ чиқаришни унутманг. Хато бу ривожланиш учун энг зўр имкониятдир.

* Ўзингизга хосликни ривожлантиринг. Борингиздан бошқача бўлолмайсиз. Шу боис ўзингиздан бошқаси билан мусобақалашманг.

* Мустақил қарор чиқаринг. Ўзгалар рецептига қараб овқат тайёрламанг.
* Сизни суймаганга суйкалманг. Дунё кенг-битта нигоҳингиз ва табассумингизнинг ўзидан бахтиёр бўладиган инсон қаердадир бор.

* “Йўқ” дейишни ўрганинг. Рад жавобини беришдан қўрқманг!

* Бирон иш сиз ўйлагандек бўлиб чиқмасада, табассум қилишдан тўхтаманг. Унутманг, кераклини ололмасликнинг ўзи ҳам баъзида омад бўлиши мумкин.

* Ортга назар ташлаб яшаш керакмас. Олдин содир бўлган воқеаларни миянгизда айлантириб ўтирманг. Ўша воқеа бўлиб ўтди, хўп, бўлди. Уддалай олмасангиз, унда ўзингизга иккита савол бериб кўринг: “5 йилдан кейин бу воқеа менга шу қадар муҳим бўладими?”, “Бугун кечқурун мен Дубайга (сиз боришни истаган истаган жой) бораман, бу муаммони ўзим билан бирга олиб кетиш шартми?”.

* Айтаётган ҳар бир сўзингизни холислик, фойдалилик ва эзгулик тарозисига солиб кўринг. Керакли гапни айтинг, ортиқчасига ўрин йўқ. Ёлғон, ғийбат, нолишлар керакмас! Айтар гапингиз бўлмаса, сукут сақлаган афзал.

* Ўйланг. Қарор қабул қилишдан олдин, унинг баҳосини хомчўт қилиб чиқинг.

* Кимдандир қаттиқ хафа бўлсангиз, унга жавоб қайтаришдан олдин 24 соат кутинг.

* Мустақил бўлинг. Сизнинг бахт калитингиз ўз қўлингизда. Бошқаларники сизнинг қулфингизга мос келмаслиги мумкин.

* Ўзингиз ва бошқаларни ҳурмат қилинг. Инсон ўзи танлаш ҳуқуқига эга. Сизга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашманг. Ўзганинг ҳаётига ўз фикр-мулоҳазаларингиз билан суқилиб кирманг, ўзингизнинг ҳаётингизни қўлдан бой беришингиз мумкин!

* Ўз таъсир доирангиз ичида ҳаракатланинг. Сиз таъсир ўтказа олмайдиган нарсалар ҳақида хавотирланиш ярамайди.

* Ҳар куни тоза ҳавода бўлинг. Ҳаммаси обу ҳаво ва кайфиятга боғлиқдир.

* Орзулар ва ғояларга ишонинг. Вақт бир чизиқ бўйлаб ҳаракатланмайди.

* Ўзингизда бор қобилиятларни ривожлантиринг. Оллоҳ сизга ривожланишингиз учун керак бўладиган ҳамма жиҳатларни берганлигини унутманг. Ҳа, сиз юксак қобилият эгасисиз! Фақат кўзингизни очсангиз кифоя.

* Ўз сўзингиз ва ишингизга жавоб беринг. Сўзларингиз улкан кучга эга.

* Садоқатли бўлинг. Одамларга, принциплар ва ўз қарорингизга. “Вафодор бўлиш-туғма фазилат эмас. Бу сизнинг қарорингиздир!”

* Агар уни бажаришга уч дақиқа вақт сарфланадиган ишингиз бўлса, уни шу заҳотиёқ қилиб қўйинг. Уни стол тортмасининг узоқ бурчагига солиб қўйиш ярамайди. У ер аллақачон тўлиб кетган.

* Соғлиғингизга беэътибор бўлган. У сизда битта. Олдинда сизни юксак чўққилар кутмоқда. Уларни амалга ошириш учун эса биринчи навбатда соғлиқ керак.

* Ташқи қиёфа муҳим. Ҳар доим янги марра ва кутилмаган учрашувларга тайёр бўлинг. “Ассалому алейкум! Кутилмаган учрашув…Мен бу кунни бутун умрим давомида орзиқиб кутгандим! Ээээ….Фақат кечирасиз, бугун кўринишим у қадар яхши эмас. Кўп ишлаш оқибати…”

* Ички хотиржамлик ва гармонияга эришинг. Инсоннинг асл кучи жўшқинликда эмас, балки ички хотиржамликда.

* Ўтмишни ўтмишда қолдиринг. У мавжуд эмас! Ундан керакли хулоса, тажрибани олиб, қўйиб юборинг ва яна олдинга кетинг.

* Ҳаммасининг ўз вақти ва ўрни бўлади.

* Қўрқувларни енгинг. Қўрқув бу шунчаки иллюзиядир.

* Ҳар ҳафта сўнггида қуйидаги саволларни ўзингизга бериб, уларга жавоб қайтаришга ҳаракат қилинг: “Ўтган ҳафтада мен нимани ўргандим?”, “Ҳафта давомида қилган энг катта ютуғим нима?”, “Ўтган ҳафтадаги энг ёдда қолган кун қайси эди ва нимага?”, “Кунларимни бўлмағур ишларга сарфладимми? Агар ҳа бўлса, қайси?”

Ҳеч қачон енгилманг! Қунт-матонат ва қатъийлик ҳамиша мукофотланган.

Манба: Diydoraziz.uz


Zamin.uz нинг Vkontakti’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.