15:02 / 22.12.2016
21 956

Ошқозон ярасини даволашнинг халқона усуллари

Ошқозон ярасини даволашнинг халқона усуллари

Ошқозон ярасини халқона даволашнинг бир нечта усуллари билан танишинг.

Ерқалампир (хрен). Бу ўсимлик ошқозон кислоталилик муҳитининг пастлигида қўлланилиб, кислота ишлаб чиқарилишини меъёрлаштиради. 1 чой қошиқ майдаланган ерқалампирни шунча миқдордаги асал билан аралаштириб, овқатланишдан ярим соат аввал қабул қилинади.

Карам шарбати — унинг таркибида U витамини бўлиб, шиллиқ қаватнинг зарарланган соҳаларини битиришга хизмат қилади. Ярим стакан янги чиқарилган карам шарбати овқатланишдан ярим соат олдин ичилади. Бу одатда гастритнинг ўткир ва сурункали турлари хуруж қилганда тавсия этилади.

Картошка шарбати — ошқозон муҳитининг юқори кислоталилик ҳолатидаги оғриқни камайтириш учун янги чиқарилган картошка шарбатидан фойдаланиш мумкин. Бу шарбатни ярим стакан миқдорида овқатланишдан 15-20 дақиқа аввал ичиш керак.

Наъматак шарбати — ошқозон фаолиятининг бузилиши инфекция таъсирида бўлса, наъматак дамламаси тавсия этилади. Мазкур дамлама организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлаб, бактерияларга чидамлиликни оширади. 100 гр. наъматак мевасини 1 стакан қайнаган сувга дамлаб, бироз тиндирилади. Сўнг илиқ ҳолатда овқатланишдан олдин қабул қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ошқозон ярасини даволашнинг халқона усуллари