Тилла занжирингиз орқали келажак ҳақида билиб олинг! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тилла занжирингиз орқали келажак ҳақида билиб олинг!

Тилла занжирингиз орқали келажак ҳақида билиб олинг!

Умуман, тилла ёрдамида келажак ҳақида ҳам билиб олиш мумкин. Унинг учун тилла занжир керак. Уйдагиларнинг ҳаммаси уйқуга кетганда, тилла занжирингизни олиб, икки қўлингиз билан то тилла исигунча яхшилаб ишқаланг. Шундан сўнг хаёлан ўзингизни қизиқтирган саволни ўйланг. Занжирни ўнг қўлингизга олиб, тезлик билан столга ирғитинг. Тилла тақинчоқнинг ҳосил бўлган шакли саволингизга жавобдир.

1. Агар занжир бант шаклида бўлса, сизни танишув ёки тўй ва умуман яхшилик кутмоқда.
2. Агар занжир саккиз шаклида бўлса, сизни нохушлик кутмоқда.
3. Айлана шакл эса сизнинг қийин аҳволда қолганингизни билдиради.
4. Агар илон шаклида бўлса, эҳтиёт бўлинг, сизга хиёнат қилишлари мумкин.
5. Учбурчак эса омаддан дарак, айниқса муҳаббат бобида.
6. Бир текис чизиқ ҳам омадли кунлар яқинлигидан, ажойиб янгиликлар кутаётганлигидан дарак.
7. Агар занжир тугун шаклида бўлиб қолса, касаллик ва нохушликларни билдиради.
8. Юрак шаклида «ўтириб қолган бўлса, демак, сиз севилиб яшамоқдасиз ва бу муҳаббат сизга бахт келтирар экан.

Асосийси, ушбу занжир ҳақиқий тилладан бўлсин, шунда фол тўғри чиқади.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.