Телефонингизнинг русумига қараб феълингиздаги баъзи хусусиятларни аниқланг » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Телефонингизнинг русумига қараб феълингиздаги баъзи хусусиятларни аниқланг

  • Ҳаёт тарзи
  • 22-12-2016, 19:00
  • 940
  • Телефонингизнинг русумига қараб феълингиздаги баъзи хусусиятларни аниқланг

    Ҳозирда кўпчилик қўл телефонни имиджига қараб танлаётгани сир эмас. Гап унинг қиммат ё арзонлигида эмас, албатта. Мутахассисларнинг фикрича гап унинг русумида. Хўш, сизнинг телефонингиз қайси фирманики. Телефонингизнинг русумига қараб феълингиздаги баъзи хусусиятларни билиш мумкин экан.

    iPhone
    . Сизни таваккал ишларга қўл урувчи ва бироз ўйинқароқ дейишади атрофдагилар. Бу эътироф сизга унчалик маъқул бўлмаса-да, аммо бунга эътироз билдирмайсиз. Оломондан ажралиб туриш сизга ёқади ва кўпинча сиз буни атайлаб қиласиз. Сизнинг ўзингизга хослигингиз ҳам шунда. Сиз истакларингизни тўлиғича амалга оширишни истайсиз ва бу истаклар атрофдагиларингизнинг фикрича, бироз ғалати. Тўғри, буни инкор этмайсиз, аммо аксарият ҳолларда ҳақиқатан ҳам ҳаддингиздан ошаётганини ҳис этасиз.

    Nokia
    . Меъёр туйғуси сизда жуда яхши шаклланган. Илоҳий уйғунликка эришув йўлидаги ҳаракатларингизга ҳавас қилса арзийди. Деярли ҳамма жойда, ҳамма ишни қандай лозим бўлса, шундай бажарасиз. Тўғри, кўп ҳолларда ҳаракатларингиз барчаники сингари, бир хилликдай кўринади. Бундан зерика бошлайсиз. Аммо бу фақат вақтинчалик. Сиз бу ўткинчи ҳолатдан ҳам яхшигина чиқиб кета оласиз. Шунингдек, ҳамма вақт сувдан ва ҳатто ботқоқликдан ҳам қуруқ чиқиб кетиш қўлингиздан келади.

    Siemens. Мақсад сари интилувчансиз, сиз учун муҳими ишончлилик, аниқлик. Одатда, сиз хотиржамликка, мувозанатга интиласиз. Атрофдагилар сиз ҳақингизда иродасиз деб ўйламасликлари учун кўпинча кайфиятингизнинг кескин ўзгарувини одамлардан яширишга интиласиз. Шунингдек, мана шу, атрофингиздагиларни ўзингиздан кўра ақлсизроқми, эътиборсизроқми деб ҳисоблагингиз келади, ишқилиб, уларнинг кенг дунёқарашига бироз шубҳа билан қарайсиз. Аммо фақатгина энг яқин инсонингиз – севганингизнинггина камчиликларидан кўз юмасиз, туғрироғи уларни илғамайсиз.

    Sony. Сизга кенг миқёсдаги ишлар ёқади. Фақат ҳаммаси қонуний ва ақл доирасида бўлса бўлгани. Умуман, сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам қоидани бузмаслик керак, деб ҳисоблайсиз. Ҳаммаси қонун-қоида асосида бўлсин, акс ҳолда бу ўйинга қўшилмйсиз. Жон томирингизга қадар классикани ёқтирасиз.

    Ericsson. Баъзан сиз атрофдагиларни ҳайратда қолдирасиз. Сизнинг қандай фикрга келишингизни олдиндан айтиб бериш мушкул. Баъзи қарорларингиздан атрофдагилар лол бўлиб қолишади, сизга айнан шу керакдай, ҳеч кимга қиё ҳам боқмай йўлингизда давом этасиз. Қиммат буюмларни ҳам, арзонларини ҳам бирдай сотиб олаверасиз. Ва улардан жуда яхши фойдалансиз.

    Sonyericsson. Сиз умуман янги нарсаларни ёқтирасиз, янгиликка ўчсиз. Қизиқувчансиз, шунингдек, вақтдан ортда қолишни ёқтирмайсиз. Турли ихтироларни кузатиб бориш сизнинг хоббингиз. Агар қизиқиб қолсангиз, хоҳлаган машғулот билан шуғулланишингиз мумкин. Камдан-кам ҳолатларда зерикасиз, доим нимадир билан шуғулланиш имконини топасиз.

    Artel. Сиз консерватив, ҳиссиётга берилувчан, хотиржамликка интилувчан кишисиз. Шаҳар ташқарисида, яқинлар даврасида, чиройли табиат қўйнида яшашни истайсиз. Аслида бу фақат хоҳиш. агар чиндан ҳам цивилизациядан йироқ муҳитга тушиб қолсангиз, дарҳол нималардандир норозилигингизни намоён қила бошлайсиз. Тўғри, яқинларингиз сиздан узоқда бўлишса, ростдан ҳам уларни соғинасиз. Аммо ҳр доим ҳам уларг тикилиб туриш сизга унчалик ёқинқирамайди.

    LG ёки Samsung. Сиз барча ёрқин буюмлару, кийимларни ёқтирасиз. Кўрганингиз ҳамоно уларни ўз уйингизга ташийсиз. Кейин бу нарса керак бўладими ёки йўқ, бу ҳақда ўша пайти унчалик ўйлаб ҳам ўтирмайсиз. Жаҳлингиз тез, шунингдек, бирор машғулотга ҳам бирдан киришиб кетишингиз мумкин. Аммо шуниси ҳам борки, дарҳол бу қизиқишингиз дарҳол сўниши эҳтимоли ҳам бор.

    РУҲШОНА тайёрлади

    loading...