Бугунги кунда аёллар орасида нозик ва енгил жингалак сочлар жуда оммабоп бўлиб кетди. Шунинг учун улар сочни жингалак қилишнинг янги ва энг тезкор усулларини излашади. Мақоламизни ўқисангиз, шу усуллар тўғрисида билиб оласиз.
Биринчи усул
Жингалак сочларингизни ювиб, сал қуритинг ва укладка учун ишлатиладиган гель ёки спрей суриб яхшилаб қуритинг. Сочингиз устидан лак сепиб қотиринг ва лак қотгандан сўнг, бошингизни пастга эгиб бармоқларингиз билан таранг.
Иккинчи усул
Жингалак сочлардан кўра, тўғри сочларни сал ўраб енгил жингалак қилиш осон. Бунинг учун ювилган сочларни сал қуритиб мусс сурамиз ва яхшилаб қуритамиз. Плойка ёрдамида енгил ўраб чиқамиз ва лак билан маҳкамлаймиз. Охирида бармоқларингиз билан тараш эсингиздан чиқмасин.
Учинчи усул
Ҳўл сочларга бироз пенка сурамиз ва қуритмасдан ўраб, йиғиб қўямиз. Йиғилган ҳолида фен ёрдамида қуритамиз. Юқорида айтилганидек, бармоқлар ёрдамида тараймиз.
Бундай усулларни бир ҳафтада бир ёки икки мартадан кўп қўллаш оқибатида сочларингиз қуруқ ва мўрт бўлиб қолади. Укладкадан кейин эса, сочларингизни озиқлантирувчи ва намловчи ниқоблар ёрдамида соғлом ва чиройли ҳолга келтиришни унутманг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди