Янги йил остонасидамиз! Ушбу йилни қаршилаётган қайноналарга келинлари ўз қизларидан-да меҳрибон бўлишларини тилаб қоламиз! Ва уларни ўз қизларига айлантириб қўйувчи оддий, аммо сеҳрли қоидаларни эслатиб ўтамиз!
- Аввало келинингизни ўз болангиздек кўриб, «қизим, болам», деб уй-рўзғор ишларини эринмай ўргатинг. Байрамга бирга тайёргарлик кўринг. Оила аъзоларингиз қандай таомларни хуш кўришини эслатинг. Ўз ўрнида унинг ҳам фикрларига қулоқ тутинг. Балки келингиз Янги йилни янгича тарзда кутиб олиш сирларини билар!
- Келиннинг қилган иши, овқати, юриш-туришидан айб қидираверманг. Бошқаларнинг эътирозига ҳам келинингизнинг ёнини олган ҳолда жавоб қайтаринг. Бирор айби бўлса, бошқалардан холи ўзига тушунтиринг.
- Ҳеч қачон «келиним ёмон чиқди, ўғлимга бошқа хотин олиб бераман», деманг. Бу ҳақда ўйламанг ҳам! Ахир инсонни тарбиялаш мумкин-ку?!
- Ўғлингиз, қизларингизга келинингизга совға олиб беришларини маслаҳат беринг. Ўзингиз ҳам унга Янги йил ҳадяси беринг. Бундан унинг кўнгли тоғдек кўтарилади!
- Набираларингиз билан бирга байрам сайлларига боринг. Фарзандларига меҳрибон, эътиборли эканингиздан келинингизнинг сизга янада меҳри ошади!
- Қайноналар, оилалар мустаҳкамлиги сизга боғлиқ. Бу энг аввало сизнинг бурчингиз! Келин ҳам, куёв ҳам — фарзандимизнинг жуфти ҳалоли, болдек ширин набираларимизнинг ота-онаси. Ўз фарзандингиздек севиб, ардоқласангиз, улар ҳам меҳру муҳаббатини сиздан аямайди!
- Янги йилда янада ЯХШИ, МЕҲРИБОН, хуллас калом, СУПЕР ҚАЙНОНА бўлинг!
Манба: Даракчи.уз “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади