Компютерда ишлаш учун кўзойнак қандай танланади? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Компютерда ишлаш учун кўзойнак қандай танланади?

  • Ҳаёт тарзи
  • 4-01-2017, 22:18
  • 893
  • Компютерда ишлаш учун кўзойнак қандай танланади?

    Кўпчилик кунига 8—10 соат давомида компютерда ишлайди. Бу ҳолат инсон организмига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Шунинг учун мутахассислар кўзни компютер экранининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақишни маслаҳат беришади.

    Кўзойнакларнинг фойдаси нимада?

    Компютерда ишлаш учун тақиладиган кўзойнак линзаларига кўзни экраннинг электромагнит нурланишларидан ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилувчи махсус ишлов берилади.

    Кўзойнаклар нима учун керак?

    – Кўзга тушадиган босимни камайтиради

    – Экраннинг “пикселлиги”ни йўқотади

    – Кўриш қобилиятини тез йўқотишдан ҳимоя қилади

    – Кўз чарчашини камайтиради

    – Кўз гавҳарини ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилади

    Компютерда ишлаш учун тақиладиган кўзойнакни ишингиз турига қараб танланг. Агар сиз ҳар доим матнлар билан ишласангиз, контрастни кучайтирувчи кўзойнакни танлаганингиз маъқул. Агар сиз графика билан шуғуллансангиз рангларни яхшироқ кўрсатувчи кўзойнакларни танласангиз ҳам бўлади.

    Кўзойнак сотиб олишдан олдин мутахассис шифокор билан маслаҳатлашинг. Шифокор кўзингизнинг кўриш ҳолатига қараб сизга қандай кўзойнак зарурлиги тўғрисида маслаҳат беради.

    Сифатли кўзойнаклар арзон турмайди. Компютерда ишлаш учун тақиладиган кўзойнакларнинг бошланғич нархи 50 минг сўм бўлиб, кўзойнак линзасини ишлаб чиқарувчи ва гардишининг таннархига боғлиқ равишда ўзгаради.

    Энг сифатли кўзойнак линзалари Германия, Швейсария ва Японияда ишлаб чиқарилади.

    Компютерда ишлаш учун тақиладиган кўзойнакларни тўғри танлаганингизни қандай билиш мумкин? Агар кун бўйи кўзингизда толиқиш сезмасангиз – демак, кўзойнакни тўғри танлагансиз. Агар қандайдир ноқулайлик, кўзингизда оғриқ ва қичишиш сезсангиз, демак, кўзойнакни нотўғри танлагансиз ёки сизга сифатсиз кўзойнакни сотишган.

    loading...