Ҳаммамиз тузли овқатларни кўп истеъмол қилиш организмга зарар келтириши тўғрисида яхши биламиз. Организмда тузнинг етишмаслиги эса нималарга олиб келишини кўпчилик билмайди.
Туз танқислиги нимага олиб келади?
Асаб фаолиятининг бузилиши
Туз – организмга асаб тизими меъёрий равишда фаолият кўрсатиши учун талаб қилинади. Туз етишмовчилигининг асаблар фаолиятига салбий таъсири натижасида томир тортишиш хуружлари, дезориентация ва оғир беҳушлик ҳолатлари юз бериши мумкин.
Мушакларни бошқаришнинг пасайиши
Организмда туз етишмаслиги – мушаклар ҳаракатини бошқаришнинг пасайишига ҳам олиб келади ва шишлар, оғриқли спазмлар, мушаклар заифлашуви кўринишида номоён бўлади.
Гипонатриемия
Гипонатриемия – организмда туз етишмаслиги оқибатида пайдо бўладиган яна бир касаллик бўлиб, кўнгил айниш, қайт қилиш, иштаҳанинг йўқолиши, чарчаш ва томир тортишиш каби белгилари мавжуд.
Юрак хасталиклари
Туз етишмаслиги холестерин миқдорининг 4,6 фоизга кўпайишига олиб келади. Қон таркибида ёғларнинг йиғилиб қолиши юрак-томир касалликларини келтириб чиқаради.
Мия шиши
Мия шиши – туз миқдорининг камайиши оқибатида пайдо бўладиган энг хавфли касалликлардан бири бўлиб, тезликда ётиб даволанишни талаб қилади.
Бундай ҳолатларга тушмаслик учун нима қилиш керак?
Парҳез соҳасидаги мутахассислар текшириши натижаларига кўра, организмда калий-натрийли алмашинув меъёрини сақлаш учун бир кишига бир суткада 10 граммгача туз керак бўлади.
Тўғри овқатланиш – организм учун талаб қилинадиган туз миқдорининг меъёрини сақлашда ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади