Юз тузилишига қараб идеал соч турмаги танлаш сирлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Юз тузилишига қараб идеал соч турмаги танлаш сирлари

Ҳаёт тарзи 6-01-2017, 23:56 1 090
Тўғри танланган соч турмаги ёрдамида юз камчиликларини яшириш ва янада жозибали кўриниш мумкин. Бироқ энг замонавий соч турмаги ҳам юзнинг ўзига хос жиҳатларини эътиборга олмасдан танланганда услубингизни бузиб юбориши мумкин.

Хўш, соч турмаги танлашда нималарга эътибор қаратиш лозим?

Чўзиқ (овал) юз энг мувофиқ юз тузилиши ҳисобланади. Бундай юзга ҳар қандай соч турмаги ярашади. Бунда турли контрастларни қўллаш мумкин, масалан, чёлка тушириш ёки туширмаслик, қулоқларни очиқ қолдириш ёки соч остига яшириш, симметрик ёки асимметрик соч турмаги кабилар.
Юз тузилишига қараб идеал соч турмаги танлаш сирлари

Учбурчак юз тузилиши соҳибалари юзга ясси кўриниш берувчи, чакка қисми ҳурпайтирилган соч турмакларидан воз кечишлари лозим. Ён томондан фарқ очиб, соч кокиллари бўйинга тушиб турадиган соч турмаклари тавсия этилади. Пешона енгил тушиб турувчи соч билан қисман беркитилади.

Квадрат юз тузилиши учун асимметрик турмаклар мос келади. Текис сочлардан қалин узун чёлка тушириш тавсия этилмайди. Чунки у иякнинг кенг олдинга чиқиб турган қисмига янада урғу беради. Силлиқ таралган сочлар эса пешонанинг нотекис чизиғини очиб қўяди.

Тўғри бурчакли юз тузилиши учун қулоқларни ёпиб, юзни кокиллар билан ўраб турувчи соч турмаги ярашади. Чакка сочларни силлиқ тараб, пешонани очиш тавсия этилмайди. Чакка қисми ҳурпайтирилган асимметрик соч турмаклари тавсия этилади.

Юмалоқ юз соҳибалари юзни чўзинчоқроқ кўрсатувчи соч турмакларини танлаши зарур. Бу ҳолатда юқорига кўтарилган сочлар ва пешона қисмига тўлқинсимон чёлка туширилган турмаклар мос келади.

Манба: Дарё.уз


Zamin.uz нинг Vkontakti’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.