00:25 / 09.01.2017
7 919

Инсонларни ҳаётий самарадор бўлишларига ёрдам берувчи биз билмаган одатлар

Яхши қоматда бўлиш, дунёга яхши нигоҳ билан боқиш, бахтли яшаш ва тақдир ишларига тайёр туриш - албатта, ҳар ким ҳаётда қувониб яшашни истайди. Қуйидаги бир неча одатлар ҳаётда қийналмай, бахтли яшашингизга ёрдам беради.

Келаси кунга жадвални бугундан тузинг
Инсонларни ҳаётий самарадор бўлишларига ёрдам берувчи биз билмаган одатлар

Кеч тушиши билан барча ишларингизни тамомлагач, эртаси куни нима билан шуғулланиш кераклиги бўйича жадвал тузиб чиқинг. Жадвалда шунчаки ишлар рўйхати эмас, келаси куннинг графигини ҳам қўшиш керак: вақтни, вазифани аниқ кўрсатган ҳолда.

Бундай ёндашувнинг икки афзаллиги мавжуд. Биринчидан, сиз исталган вақтда нима қилиш кераклигини биласиз ва самарадорлик ортади.

Иккинчидан, эртанги кун режалаштирилган бўлса, тунда бемалол дам олиш мумкин. График ёзилган — демак, маза қилиб ором олиб, тонгни ҳотиржамликда қарши олса бўлади.

Тонгни бадантарбия билан бошланг

Ҳар тонг уйқудан туришингиз билан беш дақиқали машқлар бажаринг — интернетда бу дастурга хос жуда кўп мисолларни учратиш мумкин. Бадантарбия уйғонишга ёрдам беради: бир вақтнинг ўзида бу тўшакдан туриб, асаб тизимини созлаш учун ҳам сабаб бўла олади.

Бундан ташқари, у ритмнинг маромида кетишига ёрдам беради — 16 соатдан сўнг сиз уйқуга тайёр бўласиз.

Албатта, машқлар сизни кучлироқ ва хушбичим қилади. Кунига беш дақиқа — бу озгина фурсат, бироқ бу ҳафтада машғулотлар учун ортиқча вақт сарфлашнинг ўрнини боса олади.

Шуниси муҳимки, кундалик бадантарбия спортга бўлган қизиқишни орттиради ва саломатлик ҳақида ўйлашга чорлайди.

Тонгги бадантарбиядан сўнг спортзалдаги машғулотлар осон бажарилади.

Бундан ташқари, қомат учун ҳам фойдали: агарда озиш керак бўлса, тонгги машқларнинг давомийлигини узайтириш мумкин. Бу одат бош ва танани тартибга келтиришга кўмаклашади.

Овқатланишдан олдин ўйланг

Ниманидир ичиш ёки тановул қилишдан аввал ўйлаб кўринг. Бу фойдалими? Сиз чиндан ҳам айнан шу нарсани ейишни истайсизми? Балки бошқасини еганингиз маъқулроқдир?

Таомга диққат билан эътибор бериш учун телефондан фойдаланинг. Тадқиқотда маълум бўлишича, таомларнинг фотокундалигини тутиш ёзма қайдномаларга нисбатан анчайин самаралироқ экан.

Бу суратларни Facebook ёки Instagram'га жойлаштириш мумкин — бу орқали сиз янда кўпроқ масъулиятни ҳис этасиз.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам мақсад ягона: ҳар куни биз турли қарорлар қабул қиламиз, агар бир сония бу ҳақида ўйлаб кўрсак, қарорлар сифати янада ортиши мумкин.

Агар кимнидир ёқтирмасангиз, ўйлаб кўринг — сиз ўзингизни ундан-да ёмонроқ деб ҳисоблайсизми? Нафрат кўп ҳолларда етишмовчилик ҳиссини оширади. Айниқса, сизга ёқмайдиган инсон кўп нарсага улгурган: унинг пули, машинаси бор ёки бахтли оиласи, ишда ҳам омади чопаётган бўлса.

Сиз кўп пул топишни истайсиз-у, бироқ бадавлат кишиларни кўра олмайсизми? Жуда ҳам чиройли ҳаётни хоҳлайсиз-у, бироқ латофатли , ошиғи кўп инсонларни ёқтирмайсизми? У ҳолда сиз ёмон кўрган инсонларингиздек бўла олмайсиз.

Агарда "қора томон"га юраётган бўлсангиз, қандай қилиб муваффақиятга интилиш мумкин?

Ўзингизни қўлга олиб, нафрат ва хафагарчилик сабабини изланг. Агарда топсангиз, нафратни унутиб, ўз ишингиз билан шуғулланишга ҳаракат қилинг.

Агарда кимгадир ҳасад қилсангиз, барига ҳасад қилинг

Бегоналарнинг муваффақиятига ҳасад қиласизми? Уларнинг бойлигигачи? У ҳолда уларнинг оғир меҳнати ва шу пулларни топиш учун сарфлаган ҳаракатига ҳам ҳасад қилишни ёддан чиқарманг. Чиройли қоматга ҳасадингиз келадими? Кунига беш соатлаб спортзалда вақт сарфлаган инсонга ҳам ҳасад қилишни унутманг.

Бу ҳолатда эса сиз муваффақият қандай қийинчилик ва меҳнат билан эришилишини тушунган ҳолда ҳасад қилишдан тўхтайсиз. Ёки сиз ҳасад эмас, ҳавас қилиш учун намуна топганингизни тушуниб етасиз.

Агарда дарғазаб бўлсангиз, жавоб беришдан аввал танаффус қилинг

Ҳар сафар кимдир сизни жаҳлингизни чиқарса, биринчи таъсирни ушлаб қолишга ҳаракат қилинг. Агарда бу шахсий мулоқотда кузатилса, шунчаки дарҳол жавоб қайтарманг, бир неча сония кутиб туринг.

Янада муҳими (ва энг осони) бу қоидани интернетда кузатиб боринг. Сизга тармоқда ёқимсиз хабар жўнатишдими ёки телба деб аташдими? Дарҳол жавоб қайтарманг, бир неча соат кутинг.

Агарда сизни хафа қилиши мумкин бўлган хабар юборишган бўлса, уни тақвимингизда иш кунининг охири ёки эртанги кунга эслатма шаклида қўйиб қўйинг.

Биринчидан, энди сиз суҳбатдошингизга вақти келганида қандай жавоб қайтаришни биласиз. У вақтгача, сизнинг аразингиз йўқолиб кетиши ҳам мумкин.

Сиз ҳотиржам ҳолда жавоб қайтиришингиз мумкин, бироқ 90 фоиз ҳолатда сизга у хабарнинг аҳамияти қолмайди. Бу эса вақт ўтгани сайин ғазаб абадий эмаслигини тушунишингизга ёрдам беради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсонларни ҳаётий самарадор бўлишларига ёрдам берувчи биз билмаган одатлар