Ўлимдан бошқа дардни даволайдиган мева

  • Ҳаёт тарзи
  • 9-01-2017, 13:01
  • 2 469
  • Ўлимдан бошқа дардни даволайдиган мева

    Бу мевадан кунига 3 4 та ейиш танангизни ёшартиради.У ер юзидаги энг шифобахш мевалардан бири ҳисобланади. Бу араб хурмосидир. Бу мева озиқ моддаларга бой. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини яхшилайди. Холестеринни пасайтиради. Араб хурмоси иштаҳани пасайтиради. Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради. У темирга бой, 100 грамида одам организмидаги темирнинг бир суткалик меъёрининг 11фоизи бор.

    У камқонликда ҳам катта фойда беради. Унда калий кўп. Хурмо инсульт хавфини 40 фоизга камайтиради. Хурмода фосфор, кальций кўп. Бу эса мия ва ичаклар фаолияти учун жуда фойдали. Уни ич қотишида дори бўлади. Бунда тунги уйқу олдидан бир пиёла қайнаган сув билан 2 3 та мева ейилади.

    Жинсий ожизликда хурмо эчки сути билан бирга ейилса шифо бўлади. У юқори қон босимини туширади.

    5 6 та хурмода 80 г магний бор ва бу қон томирларини кенгайтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики 370 мг магний инсон учун кунлик меъёр ҳисобланади. Бу миқдор қон босимини бир меъёрда ушлаб туради. Бу хурмо қаришнинг олдини олади. У туғриқдан кейин ҳам фойдали, у сутни кўпайтиради.

    Хуллас араб хурмосини жаннат меваси дейиш мумкин.

    .