Ҳаётимизни пардоз-андоз ва атирларсиз тасаввур қилиш жуда қийин. Соғлиқ ва гўзаллигимизни асраш мақсадида косметика воситаларини тез-тез назорат қилиб туриш муҳим аҳамиятга эга.
Косметика воситасини ташлаб юбориш вақти келганидан дарак берувчи белгилар:
Ҳидининг ўзгариши
Эскиришнинг биринчи белгиси – ҳиднинг ўзгариши. Агар сиз аччиқ, тахир ёки зах босган ҳидни сезган бўлсангиз – ўйланмасдан ташлаб юборинг.
Таркибининг ўзгариши
Тонал воситалар ва кремларни диққат билан текширинг. Агар крем қуюқлашган ёки суюқлашган бўлса ҳеч иккилинмасдан ташланг. Шуни унутмангки, очилган тушларнинг сақланиш муддати – 3 ойдан кўп эмас.
Рангининг ўзгариши
Тонал кремлар ва лаб бўёқлари ташқи таъсирлар (қуёш нури, ҳаво ҳарорати ва шу кабилар) натижасида дастлабки рангини ўзгартириш хусусиятига эга. Агар ранги сезиларли даражада ўзгарган бўлса кремдан воз кечишингизга тўғри келади.
Бундай косметика воситасининг хавфи нимада?
Биринчидан, эскирган воситаларни ишлатиш бефойда. Иккинчидан, улар аллергия қўзғатиши ва ҳатто инфекцияга сабабчи бўлиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди