13:47 / 20.01.2017
7 441

Тест: Мулоқотга киришувчанмисиз?

Тест: Мулоқотга киришувчанмисиз?

Қуйида берилган 16 саволга “Ҳа”, “Йўқ”, “Баъзан” деб жавоб деб жавоб беринг.
  1. Сизни ишингиз юзасидан расмий учрашув кутмоқда. Бу учрашувни бетоқатлик билан кутасизми?
  2. Сизни бирор касаллик ҳолдан тойдирмагунча, шифокорнинг қабулига боришни ортга суравермайсизми?
  3. Сизни бирор мавзудаги ахборот билан йиғилиш, мажлис ва шунга ўхшаш тадбирда маъруза билан чиқиш топшириғи хавотирга соладими?
  4. Сизга илгари бормаган шаҳрингизга сафарга бориб келишни таклиф этишди. Бу сафарга бормаслик учун бор имкониятни ишга соласизми?
  5. Ўзингиздаги ҳиссий кечинмалар билан кимлар биландир ўртоқлашишни яхши кўрасизми?
  6. Кўчада сизга нотаниш одам бирор илтимос билан мурожаат қилса, сизнинг ғашингиз келадими?
  7. Сиз “Оталар ва болалар” муаммоси борлиги ва турли авлод вакилларининг бир-бирларини тушунишлари қийинлигига ишонасизми?
  8. Танишингизга сиздан олган қарзини эслатишга уяласизми?
  9. Ошхона ёки ресторанда сизга ёқмайдиган таом беришди, идишни четга суриб, аччиғингиз келганини яшира оласизми?
  10. Бегона одам билан ёлғиз қолганингизда у биринчи бўлиб гап бошласа, сизга жавоб қайтариш малол келадими?
  11. Сиз турли ерларда одамларнинг узун навбатда туришганини кўрсангиз, тоқатингиз тоқ бўладими? Навбатда туриб кутишдан кўра ниятингиздан воз кечишни афзал кўрасизми?
  12. Бирор жанжалли вазиятни муҳокама қилиш керак бўлган йиғилиш аъзоси бўлишдан қўрқасизми?
  13. Сизда бирор адабиёт, санъат ва маданият асарларини баҳолашнинг соф индивидуал мезонлари бор ва бу борада бошқаларнинг фикрини қабул қилмайсиз, шундайми?
  14. Сизга жуда таниш бўлган масала бўйича бошқаларнинг нотўғри фикрларини тасодифан эшитиб қолсангиз, индамай қўя қоласизми?
  15. У ёки бу масалада ёрдам беришингизни сўрашса, сиз бундан оғринасизми?
  16. Ўз нуқтаи назарингизни оғзаки баён этгандан кўра ёзма равишда жавоб қайтаришни маъқул кўрасизми?

Энди саволлар юзасидан берган жавобларингиз асосида тўплаган балларингизни ҳисоблаб чиқинг ва ўзингиз ҳақингизда билиб олинг.

“Ҳа” – 2 балл;

“Баъзан” – 1 балл;

“Йўқ” – 0.

14-18 балл. Сизнинг мулоқотга киришувчанлигингиз ўртача. Кўп нарсага қизиқасиз, атрофингиздагиларни бажонидил тинглайсиз, ўзгалар фикрига сабр-тоқатлисиз, фикрингизни босиқлик билан баён этасиз. Бегоналар билан учрашувга бориш сиз учун унчалик нохуш эмас, лекин шовқин-суронли даврани, сергап одамларни ёқтирмайсиз.

9-13 балл. Сиз мулоқотга киришувчансиз. Қизиқувчан, сергап, турли масалаларда ўзгалар билан гаплашишни яхши кўрасиз. Янги одамлар билан танишиш, давранинг диққат- марказида бўлишни ёқтирасиз. Ўзгаларнинг илтимосларини бажармасангиз ҳам қабул қилаверасиз. Аччиғингиз бурнингизни учида туради, лекин тез ёниб, дарров ўчасиз. Сизга баъзан сабр-тоқат, қийинчиликлар билан тўқнашганда ирода етишмайди. Лекин астойдил хоҳласангиз, ўзингизни ён бермасликка кўндиришингиз мумкин.

4-8 балл. Сизнинг мулоқот малакангиз ёмон эмас, сиз доим барча ишларнинг гувоҳи булиб юрасиз. Мунозараларда қатнашишни яхши кўрасиз, бирор масала юзасидан юзаки тасаввурга эга бўлсангиз ҳам, ўз фикрингизни айтишни хоҳлайсиз. Айрим ҳоллларда бошлаган ишингизни охирига олиб бора олмасангиз ҳам яна янги ишни бошлашдан чўчимайсиз. Шунинг учун ҳам раҳбарингиз ва касбдошларингиз сиздан хавотирда бўлишади. Бу “фазилат”ингиз ҳақида жиддий ўйлаб кўриб, камчиликларингизни тўғирлашга ҳаракат қилинг.

3 ва ундан кам балл. Сизнинг коммуникатив малакаларингиз яхши эмас. Сергапсиз, ҳар нарсага аралашаверасиз. Ўзингиз умуман бехабар бўлган нарсалар хусусида ҳам фикр юритаверасиз. Ихтиёрсиз тарзда турли зиддиятлар ва жанжалларнинг иштирокчисига айланиб қоласиз. Жиззаки, салга хафа бўладиган одатингиз бор, шунинг учун одамлар сиз билан унчалик ҳам чиқиша олмайдилар. Ўзингизни тутиш, сабр-тоқатли бўлиш учун одамларга ҳурмат билан қарашга ўрганинг. Қолаверса, ўз соғлигингиз ҳақида қайғуринг, чунки бундай ҳаёт тарзи изсиз бўлмайди, асабларингиз чарчаб қолиши мумкин.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тест: Мулоқотга киришувчанмисиз?