11:47 / 27.01.2017
14 014

Телефонни кўтариб биринчи айтадиган сўзга қараб феъл-атворни аниқлаймиз

Телефонни кўтариб биринчи айтадиган сўзга қараб феъл-атворни аниқлаймиз

Телефон жиринглаганда нима деб жавоб берасиз? Тиниб-тинчимаган, доим янгилик ахтарадиган психологлар кишининг телефон қўнғироғига қандай жавоб бериши орқали унинг феъл-атворини билиш мумкинлиги ҳақида маълумотларни келтириб ўтишди. Қизиқсангиз, синаб кўринг: гўшакни кўтариб илк бор қайси сўзни айтасиз ва сизга берилган таъриф тўғрими?

“Алё” – бундай жавоб берувчи киши олижаноб, ишбилармон, ҳазилкаш. Муҳими, бу тиофа кишиларнинг асаб тизими мустаҳкам. Агар сиз тез-тез қўнғироқ қилиб ғашини келтираман ё жаҳлини чиқараман деб ўйласангиз, адашасиз. Улар сизга доим бир маромда, хотиржам жавоб қайтаришади.

“Алло” – бу сўзни оғир-вазмин, ичимдагини топ тоифали кишилардан эшитишингиз мумкин. Улар билан ховлиқмасдан, ортиқча гап-сўзларсиз гаплашишга ҳаракат қилинг.

“Эшитаман” деб жавоб берадиган кишиларни қуруқ мулозаматли, бироз бефарқ дейиш мумкин. Бу тоифадагилар кўпинча давлат идораларида ишлайдиганлар бўлади. Яхшиси, уларни икки марта “эшитаман”, дейишга мажбур қилманг. Алоҳида ҳурмат билан гаплашсангиз, илтимосингизни инжиқликсиз қабул қилади.

“Ҳа!” (Да!) – жавоби ўз-ўзидан маълум, феъл-атвордаги барқарорлик, ишонувчанлик, шошилмаслик, баъзи ҳолларда ожизликни англатади. У билан очиқ, лекин мулойимлик, сабр билан гаплашишга ҳаракат қилинг.

“Гапиринг” – сўзсиз қўполлик бу. Бу киши ўзи ҳурмат кўрсатмаган ҳолда сиздан ҳурмат кутяпти. Сиз ҳам унга шу оҳангда гапиринг. Фақат шундагина қўнғироғингиз самара беради.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Телефонни кўтариб биринчи айтадиган сўзга қараб феъл-атворни аниқлаймиз