13:05 / 31.01.2017
24 291

Тишларда пайдо бўлувчи тошни қандай йўқотиш мумкин?

Тишларда пайдо бўлувчи тошни қандай йўқотиш мумкин?

Тишдаги тош қатламларнинг пайдо бўлишига сифатсиз тиш пастаси, нотўғри танланган чўтка, жағнинг бир томони билан чайнаш ёки организмда туз алмашишининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин.

Тишда пайдо бўлувчи қатламлар ва тошларнинг олдини олиш учун биринчи навбатда истеъмол қилаётган озиқ-овқатларнинг қаттиқ ёки юмшоқлигига эътибор беринг. Фақат чайналиши осон бўлган юмшоқ овқатларни эмас балки, кўп чайнашни талаб қиладиган қаттиқроқ таомларни (қотган нон, сухариклар, хом сабзавот ва мевалар) ҳам еб туриш тавсия этилади.

Тишларни ва яллиғланган милкни ўз вақтида даволатиш зарур. Овқатлангандан кейин ҳар доим албатта оғизни чайқаш ва бир йилда 2 марта стоматолог кўригидан ўтиш талаб қилинади.

Оғиз бўшлиғини сифатли тозалаш учун ўртача қаттиқликдаги ва милкларни массаж ҳам қила оладиган тиш чўткасини танлаш мақсадга мувофиқдир.

Бугунги кунда тишдаги тошларни оғриқсиз усуллар – лазер, ультратовуш ва аэрозол оқими ёрдамида ҳам олиб ташлаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тишларда пайдо бўлувчи тошни қандай йўқотиш мумкин?