09:25 / 02.02.2017
13 578

Ҳаётни бироз кўпроқ қадрлашга ўргатадиган ҳикоя: «Минглаб шарлар»

Ҳаётни бироз кўпроқ қадрлашга ўргатадиган ҳикоя: «Минглаб шарлар»

Бир неча кун олдин, дам олиш кунларининг бирида, вақтлироқ уйғондим, бирон кишини уйғотмаслик мақсадида ошхонага йўл олдим. Қизиқроқ кўрсатув томоша қилиш учун, телевизордаги каналларни бирма-бир кўра бошладим. Беихтиёр, овози дағалроқ эркак хаёлимни жалб этди. У қанақадир «Минглаб шарлар” назарияси ҳақида гапираётган эди. Орқамни ўриндиққа бериб, телевизор овозини баландроқ қилдим.

– Масалан, – деди эркак, – сиз – жуда банд одамсиз. Яхши топасиз ҳам. Сиз ўз вақтингизни пулга алмаштирасиз, яқинларингиз ва дўстларингиз учун эса вақтингиз қолмайди. Аминманки, фақатгина шунчаки яхши яшаш учун ишламайсиз. Ўз орзуларингизни рўёбга чиқаргингиз келади. Ва қанчалик пулингиз кўпайса, шунчалик уларга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳам кўпаяди, сиз кўпроқ хоҳлайверасиз, бунинг эса якуни йўқ. Мана шу гардиш сизни ўзига жалб этаверади.

Вақт-вақти билан ўзингиздан сўраб туринг: “Ҳақиқатдан ҳам шу менга керакми, мен ахир шуни деб неча ҳафта, ҳатто ойдан буён ёруғликни кўрмаяпманку?” Шу ишим қизимнинг биринчи намойишини ёки ўғлимнинг футбол ўйинини қолдиришимга арзийдими ?

Мана мен билан бир марта нима бўлган эди – бу воқеа аслида ҳаётда нима муҳимлиги тўғрисида. Ва у, «минглаб шарлар» назариясига тўхтади:

– бир куни мен ўтириб, ҳисоблаб чиқдим: одамнинг ўртача умри – 75 йил экан. Ҳа, кимдирга кўпроқ умр тақдир қилган, кимдирга камроқ, ўртача кўрсаткични – 75 йил деб олайлик. 75 ни 52(бир йилдаги ҳафталар куни)га кўпайтирсак. 3900 келиб чиқади чиқади – мана шунча ҳафта ва ҳаётимиздаги якшанбалар сони шунга тенг. Ўша пайтда мен 55 ёшда эдим. Демак мен, аллақачон улардан 2900 тасини яшаб бўлган эдим. Менинг қўлимда фақат мингталик қолган холос.

Бундан кейин, мен, болалар ўйинчоқ дўконига кирдимда, 1000 та кичкина пластик шарларни сотиб олдим.

Шишани олдимда, барча шарларни жойладим. Ва ҳар якшанба улардан биттасини олиб, ташлар эдим. Шарларим камайгани сари, мен аслида ҳаётда нима менга афзаллигига ва умуман ҳаётнинг қадрига ета бошладим.

Биласизми, қолган кунларингизнинг сонини билиб яшашдан оғирроқ нарса йўқ. Фақат ўшандагина биз, вақтимиз қанчалик зое кетаётганини ва ҳатто ўзимизга зарар қилаётганимизни тушуниб етамиз.

Энди эса хотиним билан боғга, сайр қилишга боришимиздан олдин охирги гапимни айтмоқчиман.

Бугун эрталаб, мен шишадаги охирги шарни улоқтириб ташладим.

Шунинг учун ҳар кунги куним — мен учун тақдирнинг совғасидир. Мен бу учун жуда миннатдорман ва иложи борича ўз меҳримни, менга яқин инсонларим билан бўлишишга ҳаракат қилаяпман. Менимча, бу – ҳаётда яшашнинг ягона тўғри йўли. Мен ҳеч нарсага ачинмайман. Умид қиламанки, менинг тажрибам сизларга ўрнак бўлади. Энди эса соғ бўлинглар, яна кўришамиз деб умид қилиб қоламан!

Мен ўйланиб қолдим. Ҳақиқатдан ҳам, қандай оддий ва оқилона. Мен бугун ҳам ишга боришга қарор қилган эдим – лойиҳага баъзи-бир ўзгартиришлар киритиш керак эди. Кейин ҳамкасбларим билан вақт ўтказмоқчи эдим. Лекин бунинг ўрнига мен бошқача иш тутдим: юқорига кўтарилдимда, хотиним билан бироз вақт ўтказдим.

– Азизам, тур. Болалар билан айланишга чиқайлик.

– Нимадир бўлдими? – қўрқиб хотиним ўрнидан турди.

– Йўқ, айтарли нарсамас… Шунчаки қачондан буён оилавий ҳордиқ олмагандик . Ва яна – дўконга ҳам кириб ўтайлик. Мен пластик шарлар сотиб олмоқчиман…

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаётни бироз кўпроқ қадрлашга ўргатадиган ҳикоя: «Минглаб шарлар»