10:45 / 04.02.2017
12 217

Тирноқлар учун фойдали ёғлар

Агар тирноқларингиз тез синувчан ва мўрт бўлиб қолган бўлса, бу муаммони уй шароитида ҳам базавий ва эфир ёғлари ёрдамида бартараф қилиш мумкин.
Тирноқлар учун фойдали ёғлар

Самарали ва фойдали эфир ёғлари

– лимон – микроблардан тозалашда, замбуруғ касаллигига қарши курашишда ва пластинларни оқартиришда катта ёрдам беради;
– чой дарахти – табиий антиоксидант ва замбуруғга қарши восита, тирноқни мустаҳкамлайди ва ташқи омилларнинг зарарли таъсирига чидамини оширишга ёрдам беради;
– лаванда – кўпинча қатланишга қарши ишлатилади;
– иланг-иланг – тирноқларни умумий парвариш қилишда фойдаланилади.

Бу ёғлардан бирортаси базавий ёғлар билан қўшиб ишлатилса таъсири янада ошади.

Тирноқлар парвариши учун энг машҳур базавий ёғлар

1. Канакунжут ёғи – тирноқларни мустаҳкамлашга ва ўсишга ёрдам беради.
2. Авокадо ёғи – тирноқларни намлашга ва унинг табиий соғлом рангини, ялтироқлигини тиклашга ёрдам беради.
3. Зиғир ёғи – қайта тикловчи ва ёшартирувчи хусусиятга эга бўлиб, тирноқларни намлайди ва ўсишини тезлаштиради.
4. Зайтун ва бодом ёғлари – тирноқларни соғломлаштиради ва намлайди. Улар кимёвий таъсирлардан ҳимоя қилишда қўлланилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тирноқлар учун фойдали ёғлар