Аёлларнинг аксарияти турли соч турмаклари ва безакларни ўзида синаб кўришни ёқтиради. Улардан баъзилари ярашса, баъзилари ҳаммасини бузиб қўйиши ҳам мумкин. Ҳаммада кўрган соч турмагингиз сизга чирой бермасдан, оддий кўрсатиб қўйиши ҳам мумкин. Қуйида ана шундай соч турмакларининг бир нечтасини келтириб ўтамиз.
Йирик жингалаклар
Жингалак сочлар классик соч турмаги бўлишига қарамасдан, ҳар доим ҳам сизни гўзаллик қироличасига айлантирмайди. Бундай сочлар ёшларга кўпроқ ярашади, шунинг учун ёшингиз 17 дан анча ошган бўлса, замонавийроқ соч турмаги танлаганингиз маъқул.
Табиийликдан узоқ малла сочлар
Бундай малла сочлар фақат табиатан берилгандагина ярашади. Қолганларни эса жуда соддалаштириб қўяди.
Қалин ва текис чёлка
Текис, қалин чёлка агрессив, қолаверса, замондан орқада қолгандек кўриниш беради.
Сариқ блонд
Сариқ блонд жуда жўн кўриниши ва кишига чирой бағишламаслиги ҳақида кўп таъкидланишига қарамасдан, ҳатто юлдузлар ҳам бу хатога йўл қўйиб туради. Табиийроқ ёки совуқ блондни танлашни тавсия этамиз.
Тўғри фарқ очиш
Кишининг юзи асимметрик бўлиб, тўғри фарқ очиш орқали бунга яна ҳам кўпроқ урғу берамиз. Олимлар инсон юзининг чап томони кўпроқ жозибадор бўлишини таъкидлайди. Шунинг учун чап томондан фарқ очиб юришга ҳаракат қилинг.
Манба: Дарё.уз “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади