14:19 / 07.02.2017
8 132

«Омадли кишиларга тақлид қилиб, сиз ўзингизни шахс сифатида ўлдирмоқдасиз»

«Омадли кишиларга тақлид қилиб, сиз ўзингизни шахс сифатида ўлдирмоқдасиз»

Ёзувчи ва журналист Дариус Фору Medium’даги блогида ўзига хос изоҳ қолдирди. Унда у ишбилармонлар одатлари ҳақида мақолалар ўқиш нима учун ҳеч қандай фойда келтирмаслиги ҳақида сўз юритган. Муаллиф фикрича, ҳаттоки омадли инсонлар принципларидан фойдалансангиз ҳам, уларни ҳаётга татбиқ этиш мушкул нарса, бундан ташқари, улар инсоннинг шахсий йўлини тўсиб қўяди, деб ёзади Кун нашри.

«Сиз ишбилармонлар, ёзувчилар ва бошқа машҳур инсонларнинг барча сирларини очиш ҳақида ваъда берувчи китоб ва мақолаларни кўп кўрган бўлсангиз керак. Сизга вақтингизни бекорга сарфламай, уларни ўқимасликни тавсия қиламан», - деб ёзади Фору.

Бундай мақолалар турли жанрларда ёзилади. Менинг энг севганим эса – ғолиб ва мағлуб бўлганлар ўртасида фарқ ҳақидагиси. «Омадли инсонларни оддий кишилардан фарқлаб турувчи одатлар».

Изоҳ муаллифи фикрича, бундай мақола ва китоблар фақатгина бир мақсад билан ёзилади – ўқувчини ўзи билан фахрланишига мажбур қилиш учун. «"Кўраяпсизми, менда омадли инсонларга хос бўлган барча жиҳатлар бор. Мен улардан бириман". Бундай мақолалар ҳар доим жараёнга эмас, балки натижага бор эътиборни қаратади. Бундай сермаҳсуллик тактикаси ва фойдали одатлардан фойдаланиш – бу жуда яхши. Бироқ ҳаммаси ҳам уларга боғлиқ эмас».

Бундан ташқари, Форунинг сўзларига кўра, бундай материалларнинг деярли барчасида омад, маблағ ва мақом орасидаги алоқа кузатилмайди. «Барчамиз омад катта маблағга эга бўлиш билан чекланиб қолмайди, деган фикрни билдиришимиз мумкин. Албатта, бунда ёлғон ишлатамиз: аслида, ҳар биримиз омад деганда пулларни тушунамиз. Келинг ҳақиқатни тан олайлик».

Муаллиф ёзувчи Дерек Сиверсдан ("Anythind You Want") иқтибос келтиради. У Тим Ферриснинг шоусида шундай деган: «Эътибор беринг: ҳар гал "омадли бўлишни" хоҳлаётганингиз ҳақида гапирсангиз, аслида сиз "кўп пул топишни" назарда тутасиз». «Бойликка интилишда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Кишилар исталган нарса ҳақида орзу қилишлари мумкин».

«Агарда сиз биз омад деганда одатда бойликни назарда тутишимизни тан олсангиз, келинг миллионерлар одатлари ҳақида гаплашамиз», - давом этади Фору. У ўз устози билан бундай мақолаларни муҳокама қилган. «Бу инсон ҳеч қачон интернетда нимадир ўқимайди. У қоғозли газета ва китобларни хуш кўради. У технологиялар ишқибози эмас – ўтган йилга қадар тугмали телефондан фойдаланган».

«У эски мактаб инсони. Омад ҳақида эса шундай дейди: омад ва компания ҳамда карьера барпо этиш ўртасида истеъдод ва тинимсиз меҳнат ўртасидагидек фарқ бор. Мен тарихда ҳеч қандай из қолдирмаган кўплаб кишиларни биламан. Истеъдоди бўлмаган шахслар ҳам кўплаб яхши нарсаларни қилишган. Омадли бўлишни билиш борасидаги билим – омад кафолати эмас».

Ўйлашимча, одатда ҳаммаси тескари юз беради. Барча нарсани ҳам билмасликларини тан олувчи кишилар энг яхши натижаларга эришади.

«Сиз кўплаб буюк инсонлар одатини ўрганиб чиққанингиз ҳеч нима эмас. Бу аслида йўқ нарса. Корреляция сабаб ва натижа алоқаси ҳақида эмас. Омад ҳақида мақолалар ва китоблар ўқиш – ўз вақтини бекорга сарф этиш дегани. Улар сизга фойдали ҳеч нарса бермайди. Аслида улар фақатгина вазиятни ёмонлаштириши мумкин», - деб ёзади Фору.

У мисол тариқасида эрта туришни келтирган – бу одат омадли инсонлар принциплари рўйхатида ҳар доим бўлади. «Муаммо шундаки, бу сизни бой қилувчи нарса эмас. Сиз қайсидир мақолада миллионерлар эрта туришлари ҳақида ўқиган бўлишингиз мумкин ва тахминан соат бешларда тура бошладингиз – бироқ нимагадир бой бўлиб кетмаяпсиз», - тушунтиради у.

«Менга инсонларнинг ишбилармонлар ва машҳурларга тақлид қилишлари ғалати бўлиб кўринади. Маъно нимада? Агарда сиз омадли бўлиш сирларини аниқ билсангиз, бу улардан фойдалана оласиз дегани эмас», - давом этган Фору.

Бундай мақолаларни ўқишда давом этаётганимизга бир сабаб бор: биз натижа олишни хоҳлаймиз, бироқ ишни мустақил равишда бажаришни истамаймиз.

«Мен омад ҳақидаги мақолаларни ўқимайман. Гап улар ишламаслигида эмас, гап гўзаллик курашда эканида. Агарда сиз бошқа инсонларга тақлид қилишда давом этсангиз, ўз тарихингизни яратмайсиз, балки ўзингизни шахс сифатида ўлдирасиз. Ральф Уолдо Эмерсон айтган: "Ҳасад – бу саводсизлик, бироқ тақлид – бу ўз жонига қасд қилиш". Ўзингиз ва ўзлигингизни топинг».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Омадли кишиларга тақлид қилиб, сиз ўзингизни шахс сифатида ўлдирмоқдасиз»