21:32 / 07.02.2017
13 676

Очлик фойдалими ёки аксинча?

Очлик фойдалими ёки аксинча?

Даволовчи очлик сизга кўплаб фойда келтириш хусусиятига эга. Шу ҳақда «Дарё» нашри баъзи маълумотларни маълум қилди.

Ирода кучи

Овқатга бўлган деструктив иштиёқ иродага қарама-қарши бўлган тушунчадир. У аста-секинлик билан ҳаётимизни барбод қилади. Очлик яъни, асосий эҳтиёждан англаган ҳолда воз кечиш эса интилувчанликни оширади. Ўз иштаҳангизни назорат қилишни ўргансангиз сизга бошқа «шубҳали ҳузур-ҳаловат» ни назорат қилиш ҳам осон бўлади.

Мия фаолияти

Оч қолиш аслида бош миянинг соғлом ҳужайралари сонини кўпайтиради. Оқилона парҳез фикрни бир жойга тўплаш ва бир ишга киришиш қобилиятини оширади.

Мислсиз соғлиқ


Очлик иммун тизимига эркин радикаллар таъсирида зарарланишдан ҳимоя қилишни «қайта юклайди». Парҳез эса организмдаги яллиғланиш ҳолатини тартибга солиш вазифасини бажаради.

Уйқу

Кўпчилик уйқу маромининг бузилишидан азият чекади. Етарлича дам олмаслик руҳият билан боғлиқ оғир муаммоларни келтириб чиқаради ва жисмоний кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келади. Текширишлар 16 соатлик очлик йиғилиб қолган чарчоқни йўқотишга ва уйқунинг меъёрий ҳолатини тиклашга ёрдам беришини кўрсатди.

Ташқи кўриниш

Тўғри парҳез қилиш терини тозалайди ва кўз оқини очиқлаштиради. Бунинг сабаби организмни тозалашда муҳим рол бажарувчи ўсиш гармонларининг озод бўлишидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Очлик фойдалими ёки аксинча?