Инсон организми жуда мураккаб тузилишга эга. Овқат ҳазм қилиш органлари тизими фаолияти тўғрисида-ку айтиб ўтирмаса ҳам бўлади: ҳатто тўғри овқатлангандан кейин ҳам кўпинча қоринда оғирлик сезилади, деб ёзади Дарё нашри.
Биз сизга қоринда ёқимсиз оғирлик сезилган ҳолатларда ёрдам берувчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини ҳавола қиламиз.
Йогурт
Йогуртлар ичаклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатувчи ва қорин дамлашининг олдини олувчи фойдали бактерияларга жуда бой. Бундан ташқари улар ҳазм қилишга ва модда алмашинувини тезлаштиришга ёрдам беради.
Қатиқ
Уй шароитида қорин дам бўлишидан тез қутулишнинг энг оддий усули — бир пиёла қатиқ ичиш. У қорин дам бўлишига сабаб бўлувчи зарарли бактериялар кўпайишининг олдини олади.
Банан
Банан таркибидаги калий моддаси қорин дамлашини йўқотади ва ундаги оғирликдан халос этади.
Бундан ташқари, бананларнинг эти организмда етишмаган дағал толалар ўрнини тўлдиришга ёрдам беради.
Занжабил (Имбирь)
Соғлиқ учун бениҳоя фойдали ҳисобланувчи занжабил бактерияга қарши курашиш хусусиятига эга бўлгани учун ичаклардаги яллиғланишнинг олдини олишга ёрдам беради. Занжабил илдизи таркибидаги ҳазм қилувчи ферментлар оқсилларни фаол парчалайди, метаболизмни тезлаштиради ва дамлаш муаммосини бартараф қилади.
Лимон шарбати
Ҳазм қилиш фаолиятини яхшилаш учун эрталаб лимон шарбати солинган илиқ сув ичиш тавсия қилинади. Лимон шарбати дамлашни келтириб чиқарувчи ҳайвон ва сут оқсилларини фаол равишда парчалаш хусусиятига эга. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди