14:07 / 10.02.2017
10 156

Жек Мадан муваффақиятга эришиш учун 5 маслаҳат

Жек Мадан муваффақиятга эришиш учун 5 маслаҳат

Кўп одамлар кундузги вақтни саккиз соатлик иш кунига, унинг келажакдаги касб пиллапоясидан юқорилаши учун берилган вақт деб қарайди. Табиийки, барча диққат-эътибор марказида мана шу соатлар туради. Баъзан одамлар ривожланиши учун у ишлаётган раҳбар ва компанияга ҳам боғлиқ, деб ишонишади. Қуйида сизга ҳақиқатан ёрдам бериши мумкин бўлган 5 та маслаҳатни тақдим этамиз. “Alibaba Group” асосчиси, қиёфаси “Forbes” журналида босиб чиқарилган илк хитойлик бой, Жек Ма бугунги кунда 28,8 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги ресурслага эгалик қилади. Дунёдаги энг бой хитойлик Жек Ма ўз фикрлари билан ўртоқлашади, деб ёзмоқда Qalampir.uz нашри.

1.Оқшомда нималар билан машғул бўлишингиз ўта аҳамиятлидир

Мен олий таълим муассасасида маркетинг йўналиши бўйича таҳсил олдим, лекин ҳар доим дизайнер бўлишни орзу қилганман. Бунинг учун кечаю кундуз дизайнерлик билан шуғулланиб, лойиҳалаш қобилиятини яхши эгаллаш учун қўшимча ишлар ҳам ола бошладим. Бу машғулотлар кўп вақт талаб қилди.

Раҳбар бўлганимда эса дизайн билан шуғулланмай қўйдим ва ўз касбим, маркетинга қайтдим. Лекин ғайратли ва ижодкор бўлдим. Агар мен фақат иш соатларимда ўз устимда ишлаганимда, ҳеч қачон қобилиятли директор ва бошқарувчи бўлмасдим.

Мен ўзимга бериб келаётган “дарсларим”гагина ишонаман.

Мен таниган энг омадли инсонлар ҳам босиб ўтган йўлимдан кетган. Тарих факультетини тамомлаган дўстим бор, кейинчалик техник савдо билан қизиқиб қолган. Кундузлари телемаркетинг соҳасида ишлаб, кечаси дастурлашни ўрганиб борди. Охир-оқибат, у йирик компаниянинг савдо масалалари бўйича вице-президенти бўлди. Унинг келажагини кечки соат олтидан ўн иккигача нималар билан машғул бўлганлиги аниқлаб берди. Албатта, шахсий ҳаёт ва иш жараёнлари орасидаги меъёрни сақлай билиш керак. Агар сизнинг фарзанд ва турмуш ўртоғингиз бўлса, улар билан кечки соатларни мазмунли сарфлаш муҳим.

2. Кўп нарса ўзгаришини хоҳласангиз, кўпроқ мутолаа билан машғул бўлинг!

Асли келиб чиқиши қашшоқ африкалик оиладан бўлиб, Вест-Поинтдаги ҳарбий академияга қабул қилинган бир устозим ўз оиласидан биринчи олий таълим муассасасини тамомлаган вакил эди. Ундан муваффақиятга эришишида қилган энг катта ҳаракати нима бўлганини сўрадим. У эса ҳеч қачон мутолаадан тўхтамаслигини таъкидлади. У ҳаётда ниманики истасак, билим – ана шу хоҳиш учун ягона калит эканлигига ишонарди. Мутолаа сизни ҳамкасбларингиздан бир бош устун қилиб, жуда ҳам сезиларли равишда ривожлантира олади.

Энтони Роббинс айтган:

“Агар сиз муайян бир мавзуда билим олиш учун ҳар куни бир соат мутолаа қилсангиз, бир йилдан сўнг ушбу мавзу доирасида ер юзидаги 99,999% одамдан кўра кўпроқ маълумотга эгалик қиласиз”.

Ҳатто, ҳар кеч ўттиз дақиқа китоб ўқиш учун сарф этиб, бир ҳафтада бемалол битта китобни мутолаасини якунига етасиз.

3. Турли хил лойиҳаларда иштирок этинг

Агар компания барча билимларингизни амалиётда қўллашга имкон бермаётган бўлса, у ҳолда шароитни ўзингиз яратинг. Сиз кўнгиллилар жамоаси сафида турли хил лойиҳаларда иштирок эта оласиз.

Жамоа билан ишлар экансиз, бу тармоқ амалиётида қандай қилиб билимингизни қўллашни ўрганасиз ва кўзланган натижалар борасида фикрлар ойдинлашади.

4. Алоқаларни фаол мустаҳкамлаб боринг

Атрофдагилар билан алоқада бўлишингиз, касбий фаолиятингизни тез ривожлантиради. Агар сизни кўп танишларингиз бўлмаса, бу масала юзасидан кўпроқ вақт сарфлашга тўғри келади. Ишхонадаги ҳамкасблар, раҳбарингиз билан мулоқотда бўлинг. Агар тадбиркор бўлсангиз, сизнинг танишларингиз бу биринчи харидорларингиз бўлади.

5. Ҳаётни ўзгартиришни бугундан бошлаш лозим

Бу матни ўқиб, балки кеч соат олтидан тун ярмигача ҳозир уйда ўтиргандирсиз. Жисмоний ва руҳан чарчаган бўлишингизга қарамай, сиз истаган вазифани бажара оласиз. Бунинг учун қолганларнинг кўрсатма, буйруқларига ҳожат йўқ.

Бу вақтда миянгизнинг фаолиятини иш столингиздаги компютерни ўчириб қўйгандек тўхтатиб қўйишингиз мумкин. Лекин уни янада ақлли бўлишга, кучли ва зийрак идрок этишга, янги танишлар орттиришга жалб қилиш имконияти ҳам бор. Барчасига бугундан киришинг, ҳар куни бир соатдан вақт ажратинг.

Сизнинг ҳаётингиз бир йилдан кейин ижобий томонга ўзгаришига ваъда бераман.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жек Мадан муваффақиятга эришиш учун 5 маслаҳат